• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Меҳрли мактаб”нинг қатъиятли ва орзулари осмон қизи (видео)

    Самира Идрисова 16 ёшда, у ҳаётининг синовли даврини бошдан кечирмоқда — оққон касали билан курашмоқда. Бироқ соғлиғидаги муаммоларга қарамай, у умидини йўқотмади. Самира расм чизишга бўлган қизиқиши билан ўзи ўқиётган “Меҳрли мактаб”да танилган — бу санъат унинг ҳаётига ёруғлик олиб келди ва у учун қийинчиликларга қарши куч бўлиб хизмат қилди.

    — Оддий болалар каби мактабда ўқийман. Расм чизишни ёқтираман, хоббиларим – тўқиш, тикиш ва мозаика ясаш. Болаликдан ўзим учун расм чизаман. Гематология шифохонасига тушганимдан кейин “Меҳрли мактаб”га бордим. Касалхонада даволаниш жараёнида расм чизишга қизиқишим янада ортди. Мактабимизда тажрибали, профессионал устозлар кўп. Улар менинг хатоларимни кўриб, тўғрилайди, маслаҳатларини аямайди. Шу сабабли ҳам борган сари санъат оламига чуқурроқ кириб бордим, дея ҳикоясини бошлади Самира.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    — Кейинчалик ўзим ҳам болалар билан ишлашда устозларимга ёрдам бера бошладим, болаларга йўл қўяётган хатоларини кўрсатаман, шу оддий мулоқот орқали улар билан ўз билганларимни бўлишаман, дейди у.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    “Замин” фонди лойиҳаси доирасида ташкил этилган Ўзбекистондаги илк госпитал мактабда узоқ муддат давомида даволанаётган ҳамда мактаб ёки боғчага бориш имкониятига эга бўлмаган болалар таълим олади.

    “Меҳрли мактаб” — фақатгина ўқув муассасаси эмас. Мактаб Ўзбекистон учун янги йўналиш — госпитал педагогика соҳасида зарур методологияни яратиш учун ҳам илмий ва амалий таянч бўлиб хизмат қилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Самира Хитойда университетда таҳсил олишни орзу қилади, чунки бу мамлакатнинг илғор таълим тизими ва санъат соҳасидаги ютуқлари унга илҳом беради. Самиранинг орзулари ва қизиқувчанлиги унинг ҳаётга бўлган севгисини кўрсатади.

    “Қизиқишларимдан яна бири — хитой тилини ўрганиш. Мактабни тамомлагач, Шарқшунослик университетига кириб, Хитойда таҳсилни давом эттириш ниятим бор”.
    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    — Бизнинг ҳаётимиз ўтмиш ва келажакдан иборат, чизган бу суратимда бутун сайёранинг ўтмишсиз келажаги йўқ, деган ғояни тасвирлаганман, дея ўзининг санъат асарларини кўрсатди Самира.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Самира “Меҳрли мактаб”да кўплаб танлов ва тадбирларда ҳам фаол қатнашиб келади ҳамда юқори ўринларни эгаллайди. Унга ўзи каби билимли ўқувчилар билан фан доирасида баҳслашиш, мунозара қилиш қизиқ. Қизалоқнинг оиласи ва устозлари унинг соғлиғи билан боғлиқ барча қийинчиликларга қарамай, унга доимий равишда мотивация беради ва қўллаб-қувватлайди. Уларнинг меҳрибонлиги ва эътибори Самиранинг ҳаётида нафақат тиббий курашда, балки орзулари йўлида давом этишда ҳам муҳим рол ўйнайди.

    Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

    Самиранинг тасвирий санъатдаги иштиёқи ва келажакдаги мақсадлари унинг жасорати ва умидларини акс эттиради. Унинг орзулари ва қизиқувчанлиги келажакда катта муваффақиятларга эришишига ёрдам беради, шунингдек, у учун янги имкониятлар ва келажакдаги ютуқларга йўл очади. Самирага ўзининг мақсадларига эришишда муваффақиятлар тилаймиз ва орзуларининг амалга ошаётганини кўришни орзиқиб кутамиз.

    Видеони тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    Комила Қаландарова суҳбатлашди.

    04.09.2024, 13:51   Изоҳ (0)   3524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Халқаро террорчилик ташкилотлари давлатларимизга қарши бузғунчи режалардан воз кечмаган” — Абдусалом Азизов

    04.09.2024, 13:08

    Самарқандда “Волга”га урилган Nexia-2 ёниб кетди  

    04.09.2024, 12:30

    Ўзбекистонда 5 сентябрь куни ҳарорат нисбатан кўтарилади

    04.09.2024, 12:10

    Ўзбекистонда ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиришга қаратилган марказ очилди

    04.09.2024, 11:40

    “Туянинг думи ерга текканда беради”. Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикасини қураётган ишчилар Мустақиллик байрамини маошсиз ўтказди 

    04.09.2024, 11:30

    Шошган, уйқусираган ўқувчилар ва шодон ота-оналар — Ўзбекистонда ўқув йили бошланди (фото)

    04.09.2024, 11:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қизил китобга киритилган 15 та илонни Ўзбекистондан олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 31 май, 11:20

    Трамп Путин ва Зеленскийни жуда қайсар деб атади

    Дунё | 31 май, 10:50

    TikTok ташхис қўймоқда: ChatGPT ва ижтимоий тармоқлардаги тиббий маслаҳатларга қанчалик ишонса бўлади?

    Маслаҳатлар | 31 май, 10:30

    Бишкекдаги бар эгаси қандай қилиб Пентагон билан 7 млрд долларлик шартнома тузгани ҳақида

    Дунё | 31 май, 10:15

    Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди 

    Ўзбекистон | 31 май, 09:56

    4 июндан бошлаб АҚШдан пўлат ва алюминий импортига 50 фоизлик божлар кучга киради

    Дунё | 31 май, 09:23

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.