• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Юксак матонатли қизларимиз ҳам Ўзбекистон ғалабасига муносиб ҳисса қўшганлари тўғрисида ҳар қанча ғурур ва ифтихор билан гапирсак арзийди” — президент

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Паралимпия ўйинлари иштирокчилари билан бўлиб ўтаётган учрашувида Токио Паралимпия ўйинларидан сўнг кейинги сафар, албатта, кучли “ўн бешталикка” кирамиз, деб эзгу ният қилингани эсга олинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўтган йиллар давомида шу мақсад йўлида тинимсиз меҳнат қилинди. Спортчиларимиз учун барча зарур шароитлар яратилиб, юксак марралар учун пухта замин тайёрланди. Натижада Ўзбекистон бу йилги Паралимпия ўйинларида биринчи марта энг кўп таркиб билан, яъни 9 та спорт тури бўйича 65 нафар спортчи билан иштирок этди. Айниқса, пара велоспорт бўйича вакилларимиз ушбу мусобақаларда илк бор қатнашди.

    “Албатта, Паралимпиядада эришилган ҳар бир ютуқ, ҳар бир натижа беқиёс аҳамиятга эга. Чунки тўрт йилда бир марта ўтадиган бундай йирик халқаро мусобақа орқали дунё ҳамжамияти ҳар бир қатнашчи мамлакатда инсоннинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қандай эътибор қаратилаётганига баҳо беради. Шу боис, сизлар тарихий ютуқларингиз билан Ўзбекистон шаънини, юртимиз нуфузини юксак босқичга олиб чиқдингиз, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз”, деди президент.

    Давлат раҳбари ўйинларда эришилган рекорд натижаларга урғу берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Афсонавий спортчи Ҳусниддин Норбеков мамлакатимиз тарихида биринчи марта уч карра Паралимпия чемпиони бўлгани, шу билан бирга янги рекорд ўрнатгани алоҳида таъкидланди. Паҳлавон ўғлонларимиз Бобиржон Омонов ва Шерзод Намозов ядро улоқтириш ва дзюдо бўйича иккинчи бор олтин медалларни қўлга киритди. Бобиржон эса паралимпия рекордини ҳам янгилади.

    “Айни вақтда юксак матонатли қизларимиз ҳам Ўзбекистон ғалабасига муносиб ҳисса қўшганлари тўғрисида ҳар қанча ғурур ва ифтихор билан гапирсак арзийди, албатта. Жамоамиз қўлга киритган медалларнинг 11 таси айнан қизларимиз ҳисобига ёзилгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди”, деди давлат раҳбари.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Асила Мирзаёрова узунликка сакраш, Нурхон Қурбонова эса найза улоқтириш бўйича Паралимпия чемпионлари бўлгани қаторида жаҳон миқёсидаги рекордларни ҳам янгилаганига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. 15 яшар Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медални қўлга киритиб, Паралимпия ўйинларидаги энг ёш совриндор сифатида тарихга киргани ҳам алоҳида таъкидланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Моҳир спортчимиз Толиббой Йўлдошев ҳам бирйўла иккита маррани забт этгани, икки карра паралимпия чемпиони Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш бўйича Осиё рекордини янгилагани қайд этилди. 

    Президент Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Элбек Султонов,  Асадбек Тоштемиров, Шерзод Намозов каби ўғлонларимизни ҳам олтин медаллар билан яна бир бор чин юракдан қутлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Пўлат иродали қизимиз Рўза Қўзиева пауэрлифтинг бўйича кумуш медални қўлга киритгани, аслида бу олтинга тенг ғалаба эканини бутун дунё тан олгани таъкидланди.

    13.09.2024, 17:15   Изоҳ (0)   3496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Паралимпия ғолиб ва совриндорларига автомобиль ҳамда уй совға қилинди 

    09.09.2024, 21:02

    Шавкат Мирзиёев Паралимпия совриндорларини мукофотлади

    12.09.2024, 14:57

    “Паралимпия ўйинлари – бу чинакам ирода, жасорат ва матонат, эзгулик ва гуманизм намойиши” — Шавкат Мирзиёев

    13.09.2024, 16:53

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

    13.09.2024, 16:25

    Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар ўтириб-турғизилиб жазоланди (видео) 

    13.09.2024, 15:57

    Ўзбекистонда 14 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    13.09.2024, 15:22
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Иордания ўртасида визасиз режим жорий қилиниши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 26 август, 15:18

    Машҳурлик чўққисида кинони тарк этган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 26 август, 15:10

    Ўзбекистонда ишсизлар касб ва хорижий тилларга бепул ўқитилади

    Ўзбекистон | 26 август, 14:55

    Хитой парадда АҚШга зарба бера оладиган қуролларини кўрсатади

    Дунё | 26 август, 14:45

    Иссиқ об-ҳаво қариш жараёнини тезлаштиради — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 14:30

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги фаолияти: ҳужумчи совринларни пулга алмаштирдими?

    Спорт | 26 август, 14:28

    Россияда қийин вазиятда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 14:20

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 14:07

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.