Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 12,08 сўмга пастлаб, 12 497,75 сўм бўлди;
- евро 138,45 сўмга ошиб, 14 658,61 сўм бўлди;
- рубль 0,24 сўмга кўтарилиб, 156,79 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 509,83 сўм бўлганди. Ўзбекистонда ушбу валюта расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)