Жорий йилнинг 20 август санасидан бошлаб 1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун талабалар турар жойларига аризалар қабули очилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари ўз якунига етган.
1-курс талабалари давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали электрон ариза юборишлари мумкин.
1 август санасидан бошлаб юқори босқич талабаларидан ётоқхоналар учун аризалар қабули бошланган эди.
Изоҳ (0)