• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олиши мумкин

    Ўзбекистонга АҚШ пахтаси импорт қилиниши мумкин. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, 23–29 июль кунлари Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси АҚШга ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Made in Uzbekistan бренди остида маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлди. Ушбу ташриф доирасида 25 та маҳаллий тўқимачилик корхонаси Texworld NYC, Apparel Sourcing USA вa Home Textiles Sourcing Expo халқаро кўргазмаларида қатнашди (Нью Йорк шаҳри).

    Ташриф давомида вазирлик вакиллари АҚШ Савдо вазирлиги (У.С. Department of Commerce) билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо тўсиқларини камайтириш ва инвестицияларни фаоллаштириш бўйича механизмни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    Ўзбек маҳсулотларини, жумладан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электр техникаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Amazon, Walmart, Whole Foods Market, Bloomingdaleʼs вa The Home Depot каби йирик савдо тармоқларида жойлаштириш имкониятлари ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

    АҚШ Савдо вазирлиги ҳузуридаги CLDP (Савдо ҳуқуқини ривожлантириш дастури) вакиллари билан бўлган музокаралар чоғида ўзбекистонлик компаниялар учун АҚШ стандартларига мос сертификатлаш ва қадоқлаш бўйича вебинар ва семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.

    АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ва АҚШ Пахта ассоциацияси билан учрашувда GSM-102 дастури доирасида Ўзбекистонга АҚШ пахтасини етказиб бериш, кредит лимитини ошириш ва Made from U.S. Cotton ташаббусини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

    2024 йил февралида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти ва АҚШнинг Cotton Council International компанияси вакиллари Тошкентда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганди. Ўшанда Америка пахтаси афзалликлари санаб ўтилган ва томонлар пахта толасини импорт қилишни ташкиллаштириш ҳамда уни молиялаштириш масалаларини кўриб чиққанди.

    Американинг Cotton Council International ташкилоти пахта толаси ва ушбу пахта толасидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни дунё бозорига тарғиб қилиш билан шуғулланади. Компания 20 дан ортиқ давлатда ўз ваколатхонасига эга ва 50 та мамлакатга доимий равишда пахта толасини экспорт қилади.

    4 август, 16:45   Изоҳ (0)   4356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси 100 сўмдан кўпроқ пастлади

    4 август, 16:14

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    4 август, 15:42

    Meta, Apple, Google  ва бошқа электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 78,2 млрд сўм солиқ тўлади

    4 август, 14:30

    Ўзбекистонда давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, кафе учун фойдаланиш мумкин бўлади

    4 август, 13:10

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    4 август, 11:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 9 марта судланган шахс гиёҳванд модда билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 22:20

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.