• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Кибермаконда хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бормоқда”. Шавкат Мирзиёев Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади

    Шавкат Мирзиёев Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ўз мурожаати аввалида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Аксилтеррор марказининг терроризм ва экстремизмга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган қўшма конференциясининг барча иштирокчи ва меҳмонларини қутлади. 

    Ҳурматли конференция иштирокчилари!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Аксилтеррор марказининг терроризм ва экстремизмга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган қўшма конференциясининг барча иштирокчи ва меҳмонларини самимий қутлайман.

    Ушбу муҳим халқаро форумнинг ШҲТ ва МДҲ каби нуфузли минтақавий тузилмалар билан биргаликда ташкил этилиши бепоён минтақамизда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида якдиллик ва ўзаро амалий ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишни яна бир бор тасдиқлайди.

    Бугунги анжуман тўпланган тажриба ва билимлар билан алмашиш, хавфсизликка нисбатан замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш учун зарур мулоқот майдони эканини алоҳида таъкидламоқчиман.

    Конференция кун тартибига энг муваффақиятли миллий тажрибаларни ўрганиш, терроризмга қарши курашда ҳамкорлик ҳамда фан ва таълим соҳасида алмашинувнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, экстремизм ва радикализм ғояларининг тарқалишига имкон бермаслик бўйича амалий воситаларни шакллантириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш борасидаги вазифаларга оид долзарб масалалар киритилган.

    Аминманки, эртага мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган “Шарқ – Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машғулотлари ҳам хавфсизликка нисбатан умумий таҳдидларга қарши курашишда ўзаро амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва махсус кучлар бўлинмаларининг салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

    Шавкат Мирзиёев кибермаконда хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётганини қайд этган. Бунда ноқонуний фаолият, ёллаш ва радикал ғояларни тарғиб этиш бўйича фаол ишлар миллий чегаралар ва қонунчилик нормаларини тан олмайдиган интернет тармоқлари ҳамда каналлари воситасида тобора кўп амалга оширилмоқда.

    Ҳурматли форум иштирокчилари!

    Афсуски, геосиёсий кескинлик ва низоларнинг кучайиши, етакчи давлатлар ўртасида ўзаро ишонч тақчиллиги, глобал хавфсизлик институтлари ролининг пасайиши терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашишда очиқ ҳамда самарали халқаро ҳамкорликнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Шу билан бирга, кибермаконда хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бормоқда. Бунда ноқонуний фаолият, ёллаш ва радикал ғояларни тарғиб этиш бўйича фаол ишлар миллий чегаралар ва қонунчилик нормаларини тан олмайдиган интернет тармоқлари ҳамда каналлари воситасида тобора кўп амалга оширилмоқда.

    Бунинг оқибатида бугунги кунда аҳолининг нисбатан заиф қатламлари вакиллари, жумладан, бизнинг ёшларимиз ва меҳнат мигрантлари “онлайн манқуртлаштириш” қурбонига айланмоқда, турли ноқонуний гуруҳларга жалб этилмоқда ва жиноят содир этмоқда.

    Шу боис қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва МДҲ Аксилтеррор маркази фаолияти доирасида бундай хавф-хатар ва таҳдидларни бартараф этиш ва уларга тезкорлик билан жавоб қайтариш бўйича халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма амалий чора-тадбирларни ўтказиш энг муҳим вазифалар ҳисобланади.

    Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича миллий стратегияси кенг қамровли, инклюзив ва тизимли ёндашувга асосланган бўлиб, профилактик ва превентив чораларни қўллаш ҳамда вақтида амалий жавоб қайтаришни ўзида мужассам этади. Жамиятда ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш ва очиқ мулоқотни ривожлантириш, таълим-тарбия соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг ишончли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бу борадаги устувор йўналишлар ҳисобланади.

    Шу билан бирга, биз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, қонун устуворлиги тамойилига сўзсиз риоя этишни терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асоси деб ҳисоблаймиз.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича миллий стратегия изчил амалга оширилмоқда, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, “қайноқ нуқталар”дан қайтариб олиб келинган шахсларни тинч ҳаётга мослаштириш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Жорий йилда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича минтақавий экспертлар кенгаши ташкил этилди, тўлиқ миқёсдаги шерикликнинг янги “йўл харитаси” қабул қилинди.

    Мурожаатимнинг якунида шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, минтақада мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида яқин ҳамкорлик ва мамлакатларимиз махсус хизматлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш келгусида ҳам давлатлараро ҳамкорликнинг устувор йўналиши бўлиб қолади.

    Конференциянинг барча иштирокчиларига самарали баҳс-мунозаралар ва муваффақиятлар тилайман.

    04.09.2024, 10:25   Изоҳ (0)   3126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Халқаро майдонда ўзаро ишонч ва бир-бирини тушуниш инқирози кескин сезилмоқда” — Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашлари котибларига мурожаат йўллади

    20.10.2023, 11:42

    “Сайёрамизда кескин экологик вазият юзага келди”. Шавкат Мирзиёев Самарқанд форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

    13.06.2024, 12:27

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг барча ёшларига мурожаат қилди 

    31.08.2024, 19:22

    Тошкентдаги автобусларнинг қанчаси бевосита таълим муассасалари йўналишларида хизмат кўрсатади?

    04.09.2024, 10:05

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

    04.09.2024, 09:30

    “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди

    04.09.2024, 09:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    Кино | 25 май, 10:51

    Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 25 май, 10:29

    Лука Модрич “Реал” билан расман хайрлашди: “Якунлангани учун йиғлама, содир бўлганидан қувон”

    Спорт | 25 май, 10:19

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.