2024 йилда мамлакат бюджетига солиқ тушумлари 20 фоизга ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Ўтган йили давлат бюджетига 199,1 триллион сўм солиқ ундирилган. Мазкур миқдор 2023 йилдагидан 33,1 триллион сўмга (20 фоиз) кўп.
“Ҳисобот даврида туман ва шаҳарлар бюджетига солиқ тушумлари 24 фоизга ошган”, дейилади хабарда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилда давлат бюджети даромадлари 271 триллион сўм бўлишини прогноз қилган. Шундан солиқ тушумлари 196,3 триллион сўмни ташкил этиши кутилаётгани қайд этилган.
Республикада аввалги йилларда йиғилган солиқлар миқдорлари қуйидагича:
- 2021 йилда 127,9 триллион сўм;
- 2022 йилда 148,5 триллион сўм;
- 2023 йилда 165,9 триллион сўм.
Маълум қилинишича, 2025 йилда қўмитага 224 триллион сўм солиқ тушумларини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Изоҳ (0)