Ўзбек санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли бастакор, “Дўстлик” ордени соҳибаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилором Омонуллаева 66 ёшда вафот этди. Бу ҳақда марҳуманинг яқинлари ижтимоий тармоқларда маълум қилишди.

Бастакорнинг ўлимига узоқ давом этган касаллик сабаб бўлган.
Дилором Омонуллаева 1959 йил 1 октябрда Тошкент шаҳрида мусиқачилар оиласида туғилган. B.Успенский номидаги махсус мусиқа мактабида фортепиано синфи бўйича таълим олган. 1978 йилда Москвадаги П.И.Чайковский номидаги консерваторияда таҳсил олган ва профессор Румил Вилданов синфини имтиёзли диплом билан тамомлаган. 1993 йилдан В.Успенский номидаги махсус мусиқа мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган эди.
Дилором Омонуллаева ижодий фаолияти давомида кўплаб таниқли хонандалар — Азимжон Солиев, Обид Дадажонов, Хуршид Ҳотамов, Фаррух Зокиров кабилар учун мусиқалар басталаган. Уларнинг “Сиз ёққансиз менга ҳамиша”¸ “Сен қайдасан”¸ “Ёмғир ёғди”, “Икки дарахт”, “Сен қайдасан”, “Азизим“, “Саратон” ва бошқа қўшиқлари шуҳрат қозонган.
Изоҳ (0)