Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси 30 май жума куни Ҳелсинки аэропортидаги иш ташлашлар туфайли 110 га яқин рейсни бекор қилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда авиакомпания баёнотида айтилган

Бекор қилинишлар 8 мингга яқин йўловчига таъсир кўрсатиши мумкин
Шунингдек, кейинги душанба ва чоршанба кунлари ҳам иш ташлашлар бўлиши кутилмоқда. Finnair бу икки кундаги парвозларга таъсирини баҳолашни давом эттираётганини маълум қилди, аммо жадвалда узилишлар эҳтимоли юқори эканлигини таъкидлади.
Finnair ва IAU авиация ходимлари касаба уюшмаси ўртасида иш ҳақи масаласида келишмовчиликлар мавжуд
Шу ойнинг бошида Ҳелсинки аэропортидаги тўрт кунлик иш ташлашлар туфайли компания аллақачон 410 га яқин рейсни бекор қилишга мажбур бўлган, бу эса 39,5 минг йўловчининг манфаатларига таъсир кўрсатган
Март ойида Германиянинг 13 аэропортида Ver.di хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг огоҳлантирувчи бир кунлик иш ташлашлари ўтказилганди.
Германия аэропортлари бирлашмаси АDV маълумотларига кўра, Ver.di касаба уюшмаси эълон қилган иш ташлаш оқибатида 3400 дан ортиқ парвоз бекор қилинган ва 510 мингга яқин йўловчининг режалари ўзгарган.
Ноябрь ойида Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси учувчилар касаба уюшмасининг иш ташлаши сабабли 9 ва 13 декабрь кунлари 300 га яқин рейсни бекор қилганди. Октябрь ойида эса Бельгиядаги Шарлеруа халқаро аэропорти хусусий хавфсизлик компанияси ходимларининг иш ташлаши сабабли барча учиб кетиш рейсларини бекор қилишга мажбур бўлганди.
Изоҳ (0)