Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА ва Қатарга қарши бўладиган ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди.

Темур Кападзе июндаги йиғинга 25 нафар футболчини жалб қилди. Тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев бир неча йиллик танаффусдан сўнг чақирув олган бўлса, мартдаги йиғинларни ўтказиб юборган Игор Сергеев ва Азизбек Турғунбоев ҳам таркибга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 5 июнь куни Абу-Дабида БААга қарши майдонга тушса, 10 июнь куни Тошкентда Қатарни қабул қилади.
Изоҳ (0)