• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

    8 май куни Ватикандаги Сикст капелласи мўрисидан оқ тутун кўтарилди. Бу янги Рим папаси сайланганини англатади. Бу ҳақда Vatican News канали хабар бермоқда.

    Фото: AP Photo/Алессандра Тарантино

    Авлиё Пётр собори балконида кардинал-протодиакон Доминик Мамберти янги Рим папасини эълон қилди. Унга кўра, католик черковига биринчи бор Америка қитъаси вакили раҳбарлик қилади. 

    Янги Рим папаси этиб Августин ордени аъзоси, 69 ёшли америка-перулик кардинал Роберт Прево сайланди. Рим-католик черкови тарихидаги биринчи америкалик понтифик Лев XIV номи билан бошқаради.

    Роберт Прево Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида туғилган, бироқ хизматининг кўп қисмини Перуда миссионер сифатида ўтказган ва яқинда Ватикандаги вазирлик вазифасини бажарувчи дикастерияга раҳбарлик қилган. Унинг папа Франциск ислоҳотларини давом эттириши кутилмоқда.

    Фото: AP/Грегорио Боргиа

    Янги Рим папасини сайлаш бўйича конклав 7 май куни бошланди. Дастлабки босқичларда кардиналлар бир тўхтамга кела олишмаган. Улар кунига икки марта яширин овоз беришган. Номзод овозларнинг учдан икки қисми ва яна бир овозни олиши лозим эди. Шундан сўнг у Пётр тахтини эгаллашга розилигини тасдиқлади ва ўзининг папа номини танлади.

    Манбаларга кўра, Рим папаси лавозимига АҚШ, Италия, Шри Ланка ва Африка мамлакатларидан олтита асосий номзод кўриб чиқилган.

    Янги понтифик кардиналлар овоз бериши бошланганидан бери тўртинчи ёки бешинчи турда сайланганми, ҳозирча номаълум. Ҳар ҳолда, у конклавнинг иккинчи кунида сайланган учинчи папа бўлади.

    Франциск ва Бенедикт XVI ҳам шундай тарзда сайланган эди. Улардан олдин Иоанн Павел II конклавнинг учинчи кунида танланган.

    2013 йилда Франциск сайланганида ҳам, оқ тутун кўриниши билан эълон қилиниши орасидаги кутиш бир соатдан сал кўпроқ давом этган.

    Рим папаси Франциск 21 апрель куни 88 ёшида вафот этди. 26 апрель куни понтифик Римдаги Санта-Мария-Мажоре черковига дафн этилди. Дафн маросимида 100 дан ортиқ хорижий делегациялар, шу жумладан, ўнлаб давлат раҳбарлари иштирок этган. Жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп, Украина президенти Владимир Зеленский, Франция президенти Эммануэл Макрон, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Лотин Америкаси давлатлари раҳбарлари — Аргентина президенти Хавьер Милей ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва ҳамда бошқа кўплаб юқори мартабали шахслар қатнашган.

    9 май, 08:41   Изоҳ (0)   5126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Рим#папаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.