АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп Россия, Хитой ва Шимолий Кореянинг АҚШга душман бўлмаслиги шартини айтди.
Трамп агар Оқ уйнинг бошида “ақлли президент” бўлса, Россия, Хитой ва Шимолий Корея АҚШга душман бўлмаслигини маълум қилди.
Бизнинг ташқи душманларимиз бор — Хитой, Россия, Шимолий Корея. Аммо, аслида, агар сизда ақлли президент бўлса, улар душман бўлмайди. Агар сизда ақлли президент бўлса, улар сизга душман бўлмайди ва сиз шунчаки тил топишиб кетасиз, — деди Трамп Виржиниядаги митингда.
Сиёсатчи унинг маъмурияти даврида Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлар ҳурматига сазовор бўлганига ва “ҳеч қандай муаммога дуч келмаганига” ишонч билдирган. Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг энг ашаддий душманлари мамлакат ташқарисида эмас, балки мамлакат ичидадир.
Изоҳ (0)