Эрондаги навбатдан ташқари президентлик сайловида ислоҳотчилар қанотидан номзод Масуд Пезешкиан етакчилик қилмоқда.
Жами 3 миллион 889 минг 248 та овоз санаб чиқилди. Масуд Пезешкиан 1 миллион 595 минг 345 та овоз тўплаган, — дейилади хабарда.
69 ёшли Пезешкиан овоз беришдан кейин журналистларга мамлакат Исроилдан ташқари барча давлатлар билан дўстона алоқаларга эга бўлишига умид билдирган.
Қолган номзодлар, хусусан, Саид Жалилий 1,594 минг, Бағир Ғолибаф 544 минг, Мостафа Поурмуҳаммади 25 минг овоз олган.
Эрон президенти мамлакатдаги олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийдан кейин иккинчи энг қудратли сиёсатчи ҳисобланади. Президентнинг вазифаларига конституция қоидаларини амалга ошириш ва ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилиш киради. Эрон ташқи сиёсатининг умумий йўналиши янги президентга боғлиқ бўлади.
Янги сайловларгача 50 кунлик президентлик вазифаларини Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Мохбер бажармоқда.
Изоҳ (0)