АҚШда бўлиб ўтган Американинг собиқ раҳбари Дональд Трамп ва амалдаги президент Жо Байден ўртасидаги илк сайловолди дебатда республикачи Трамп устунликка эришди.
CNN телеканалида Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасида бир ярим соатлик дебат бўлиб ўтди. Демократ президент тарафдорлари ҳафсаласи пир бўлган. Байден оғзаки дуэлда республикачи сиёсатчини мағлуб эта олмади. АҚШ сайловолди дебатлари томошабинларининг учдан икки қисми собиқ президент Дональд Трамп рақиби Жо Байдендан устун келди, деб ҳисобламоқда.
Трампга респондентларнинг 67 фоизи, Байденга эса 33 фоизи овоз берган.
Трампнинг устунлиги унинг асосий тезислари ва баёнотларида ўз ифодасини топган, хусусан:
- АҚШ ҳурматга эга бўлганида, Россия-Украина можароси бошланмаслиги керак эди.
- Бу урушга кетаётган маблағлар бу тарзда сарфланмаслиги керак.
Баҳс чоғида Трамп Украина етакчиси Владимир Зеленскийни танқид қилиб, ҳар сафар АҚШдан миллиардлаб доллар билан қайтадиган “майда савдогар” деб атаган. Трампнинг фикрича, агар Қўшма Штатларда Путин ҳурмат қиладиган “ҳақиқий президент” бўлганида, қуролли можаро ҳеч қачон рўй бермаган бўларди, Байден эса урушни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаган.
Мен бу урушни лавозимга киришгунимга қадар тезда ҳал қиламан, — дейди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, Байден маъмурияти остида АҚШ жаҳон саҳнасида ортиқ ҳурмат қилинмаяпти.
Бу мунозара кўп сабабларга кўра тарихий бўлди. Демократик партиянинг миллий қурултойи 19 август куни Чикагода бўлиб ўтиши режалаштирилган, — дея таъкидлайди CNN.
Изоҳ (0)