• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саудия Арабистони АҚШнинг MQ-9 Reaper дронларидан 200 та сотиб олиши мумкин

    Саудия Арабистони АҚШ билан 200 га яқин MQ-9 дронларини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи Генерал Атомиcсъга таяниб, Breaking Defense нашри хабар берди.

    What is MQ-9B Predator?

    Компания вакилининг маълум қилишича, Ар-Риёд ва Вашингтон ўртасида 200 тагача учувчисиз учиш қурилмалари сотиб олиш бўйича музокаралар узоқ вақтдан бери давом этяпти. Мазкур битим президент Дональд Трампнинг мамлакатга сафари давомида эълон қилинган 142 миллиард долларлик мудофаа шартномаси доирасига киради. Бироқ Оқ уй ушбу пакетнинг аниқ тафсилотларини ошкор қилмаган.

    Маълум қилинишича, келишув MQ-9 оиласининг SkyGuardian ва SeaGuardian каби турли  моделларини ўз ичига олиши мумкин. Генерал Атомиcс вакили шартнома “Қўшма Штатларда 46 мингга яқин иш ўрни яратиши ва миллий иқтисодиётга катта таъсир кўрсатиши”ни таъкидлаган. 

    Мазкур келишув Дональд Трампнинг Форс кўрфазига ташрифи билан боғланаётган бўлса-да, музокаралар анча олдин бошланган. Компания президенти Девид Александр 2024 йили саудлар билан музокараларга тўхталиб, уни компания тарихидаги “энг йирик халқаро битим” деб атаган эди.

    Qoъshma Shtatlarning MQ-9B Sea Dragon droni
    Қўшма Штатларнинг MQ-9B Sea Dragon дрони
    Фото: USNI News

    Бирлашган Араб Амирликларидаги Рабдан хавфсизлик ва мудофаа институти катта тадқиқотчиси Кристиан Александр Ар-Риёд йирик сондаги учувчисиз учиш қурилмаларини сотиб олаётганига диққат қаратди. Унинг таъкидлашича, бу Саудия ҳарбий доктринаси ва разведка инфратузилмасида кенг кўламли ислоҳот режалаштирилаётганидан далолат беради. 

    “Бундай катта рақамлар нафақат тактик, балки стратегик мақсадларга йўналтирилган: бутун мамлакат ҳудудини қамраб олиш, минтақавий таҳдидларни жиловлаш, разведка ва зарбдор тизимларни дронларга асослаб, қатламли шаклда қуриш режалаштирилмоқда”, деган у.

    Тадқиқотчининг битим Саудия Арабистони АҚШ дрон тизимларига қайта устуворлик бераётганининг сиёсий ишораси эканини ҳам қўшимча қилган. Боиси мамлакат аввалроқ Хитойнинг Wing Loong ва Туркиянинг Bayraktar TB2 дронларига қизиқиш билдирган эди.

    Бироқ мазкур воқеа MQ-9 дронларининг ишончлилиги савол остига олинган пайтга тўғри келди. Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, Яман ҳусийлари сўнгги 6 ҳафта ичида АҚШ кучларига тегишли 7 та учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширган. 2023 йилнинг 7 октябрь воқеаларидан буён эса умумий ҳисобда 21 та дрон сафдан чиқарилган. 

    Мустақил тадқиқотчи Якопо Мариа Маззукко MQ-9 дрони минтақа учун йирик қийматга эга платформа бўлиб қолаётганини, бироқ ҳаво мудофаа тизимлари учун заифлигини таъкидлади. У Яман ҳусийлари Россия ва Хитой каби давлатлардан фарқли, илғор тизимларга эга эмаслигига ишора қилган.  

    Yaman husiylari vakili urib tushirilgan MQ-9 Reaper dronlari qoldigъi bilan
    Яман ҳусийлари вакили уриб туширилган MQ-9 Reaper дронлари қолдиғи билан
    Фото: Defense Security Asia

    Тадқиқотчилар фикрича, Саудия Арабистони MQ-9 дронларидан чегара патрули, қирувчи самолётлар учун нишонларни белгилаш, қуруқликдаги қўшинлар учун разведка маълумотлари тўплаш каби миссияларда фойдаланади.

    22 май, 13:10   Изоҳ (0)   2358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Саудия Арабистони#АҚШ#МҚ-9#дронлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.