2025 йил 1 майдан мижозларнинг содиқлигини ошириш ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида нақдсиз тўловларни рағбатлантиришга қаратилган “Cashback 2.0 – Shopping Mania” янги акцияси бошланди.
2025 йилнинг 1 майидан 31 июлигача Tenge Bank Mastercard карталари эгалари чет элда, шу жумладан чакана савдо нуқталарида ва халқаро маркетплейсларда амалга оширган харидларининг 5 % гача бўлган миқдорини қайтариш таклифидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Ташаббус муайян МCC-кодига эга кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар дўконларининг тўлов терминаллари орқали амалга ошириладиган транзакцияларга нисбатан қўлланилади.
Акциянинг асосий шартлари:
- Бир календарь ой ичида биринчи 10 та муваффақиятли операциялар ҳисобга олинади.
- Кешбек ҳисобланиши учун битта транзакциянинг минимал миқдори 10 АҚШ долларини (ёки эквивалентини) ташкил этиши керак.
- Бир календарь ой ичида 1 та банк картасига ҳисобланадиган кешбекнинг максимал миқдори 650 000 сўмни ташкил этади.
Акцияда иштирок этиш учун сиз Tenge Bank томонидан чиқарилган Mastercard картасига эга бўлишингиз керак. Ушбу картага эга бўлмаган мижозлар уни энг қисқа вақт ичида Tenge24 мобил иловаси орқали расмийлаштиришлари ва энг яқин Tenge Bank картоматидан олишлари мумкин.
“Cashback 2.0 – Shopping Mania” акцияси чет элга саёҳат қиладиган ёки халқаро маркетплейсларда онлайн харидларни амалга оширадиган мижозлар учун ўз харажатларини оптималлаштириш ва қўшимча имтиёзлар олиш имконини берувчи ажойиб таклифдир.
⸻ ⸻ ⸻ ⸻ ⸻
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
E-mail: info@tengebank.uz
Саҳифа: www.tengebank.uz
Facebook: fb.com/tengebank.uz
Instagram: @tengebankuz
Telegram: т.ме/Tengebankuz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)