• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нукусда профилактика инспектори ақли норасо кексанинг уйини ўзлаштириб, хотинига ҳадя қилгани айтилмоқда

    Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Нукус шаҳрида профилактика инспектори ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилгани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, мазкур жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспектори А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган.

    Терговда тўпланган далилларга кўра, профилактика инспектори А.М. ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги О.Й.нинг яқин қариндошлари йўқлиги ва ақли норасолигидан фойдаланиб, унинг мулкларини қўлга киритиш мақсадида, гўёки Й.О. жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларини бузиб юргани тўғрисида 1-сон руҳий-асаб касалликлари шифохонаси раҳбарига билдиришнома ёзиб, мажбуран шифохонага жойлаштириб, уни уйидан чиқариб юборишга ва озодлигини чеклашга эришган.

    Сўнгра, у О.Й.га қарашли турар жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни сохталаштириш орқали кадастр идораси ходими Ч.С. кўмагида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, турар жойни ўзининг номига расмийлаштирган.

    Профилактика инспектори А.М. жиноятларини яшириш мақсадида, турар жойни турмуш ўртоғи О.Д.га ҳадя шартномаси орқали қайта расмийлаштириб, Й.О.нинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилган. Шунингдек, инспектор жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланган ҳолда қўлга киритган банк пластик картасидаги пул маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

    Бундан ташқари, у О.Й.нинг банкдаги омонат ҳисоб-рақамида сақланаётган жуда кўп миқдордаги пулларини банк ходимларини гўёки эгасига бериш учун олаётганига ишонтириб, қўлга киритишга эришган. А.М. юқоридаги жиноий ҳаракатлари натижасида қўлга киритган Е.О.нинг жуда кўп миқдордаги омонат пулларига опасининг номига Lacetti русумли автомашина харид қилиб, жиноий даромадларини легаллаштирган.

    Тергов натижасига кўра, профилактика инспектори А.М.га Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 3-қисми, 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди, 243-моддалари (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ҳамда кадастр идораси ходими Ч.С.га ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ва 28, 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

    Бироқ Нукус шаҳар суди судьяси 2024 йил 6 июндаги ҳукмига асосан тергов органи томонидан А.М.га Жиноят кодексининг 169, 228, 243-моддалари билан қўйилган айбловларни асоссиз равишда олиб ташлаб, Жиноят кодексининг 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топиб, 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда, 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.

    Худди шундай, кадастр идораси ходими Ч.С.нинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди олиб ташланиб, Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган.

    Бундан ташқари, суд ҳукми билан терговда жабрланувчи О.Й.нинг сохта ҳужжатлар асосида бегоналаштирилган турар жойи талон-торож этилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш мақсадида ундирилган 180 миллион 50,7 минг сўм пулларни судланувчига қайтариб бериш белгиланган.

    Прокуратура органлари томонидан апелляция муддатида иш ҳужжатлари ўрганилиб, мазкур суд ҳукми рўйи-рост асоссиз, адолатсиз ва ноқонуний деб топилиб, суд қарорини бекор қилиш ҳақида протест келтирилди. Иш апелляция инстанцияда кўрилишида, малакали прокурор иштироки таъминланади, — дейилади прокуратура муносабатида.

    Аввалроқ Самарқандда фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилгани тўғрисида хабар берилганди.

    19.06.2024, 13:25   Изоҳ (0)   18697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда олтин қазиб олиш учун шароит яратиб бериш эвазига фуқародан 30 минг доллар талаб қилган ИИБ инспектори қўлга олинди (видео)

    30.07.2023, 13:22

    Самарқандда хизмат кийимида маст ҳолда юрган ИИБ ходими ишдан олинди

    01.02.2024, 14:27

    Ховос тумани ҳокими ўринбосари, Қарши тумани ИИБ ходими ва Сергели тумани профилактика инспектори пора билан қўлга тушди (видео)

    23.05.2024, 10:47

    Ўзбекистонда 2024 йил учун буғдой харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

    19.06.2024, 13:15

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача иссиқ об-ҳаво бўлади

    19.06.2024, 12:55

    Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг ҳақ тўланишини таъминлаш 700 минг кишини камбағалликдан чиқаради — Жаҳон банки

    19.06.2024, 12:31
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.