• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    Ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур ака-укалар

    Баъзи актёрларнинг қондош эканини, ҳаттоки, тасаввур ҳам қилмагансиз. Бундан ташқари, бир инсон деб ўйлаган актёримизнинг аслида эгизаги борлигини ҳам кўпчилик билмаса керак.

    Ботир Зокировнинг укаси Фаррух Зокиров

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ботир ва Фаррух Зокиров — машҳур ака-ука санъаткорлар бўлиб, санъаткорлар оиласида туғилган. Отаси опера хонандаси Карим Зокиров, онаси мусиқачи Шоҳиста Саидова эди. Ботир Зокиров ўзбек эстрада санъатининг асосчиси, кўп тилларда куйлаган ва халқаро саҳналарда танилган хонанда эди.Хонанда Париждаги машҳур “Олимпиа” саҳнасида чиқиш қилган илк ўзбек санъаткоридир. У 48 ёшида саратондан вафот этган. Миллий эстрада санъати институти ва эстрада симфоник оркестри Ботир Зокиров номи билан аталади, Тошкентда ҳайкали ўрнатилган.

    Фаррух Зокиров “Ялла” ансамблининг раҳбари, таниқли бастакор ва эстрада хонандаси бўлиб, кўплаб давлатларнинг халқ артисти унвонига сазовор бўлган. У “Буюк хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган. Ака-укалар ўзбек санъатини бошқа миллат вакилларига ҳам танитган ижодкорлардир.

    Искандар Ҳамроқуловнинг укаси Самандар Ҳамроқулов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Искандар ва Самандар Ҳамроқуловлар — машҳур ака-ука санъаткорлар, санъаткорлар оиласида туғилган. Отаси Рустамали Ҳамроқулов Ўзбекистон халқ артисти эди. Искандар актёр ва қизиқчи сифатида танилган, сатирик чиқишлари билан машҳур.

    Самандар эса актёр ва бошловчи. У 2007 йилда “Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист” унвонини олган.

    Обид Юнусовнинг укаси Ҳасан Юнусов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Обид Юнусов ва Ҳасан Ражабий ака-ука бўлиб, улар Ражабийлар сулоласининг машҳур вакилларидир. Уларнинг отаси Юнус Ражабий таниқли мусиқачи ва бастакор эди. Обид Юнусов “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига эга бўлган, театр ва кинода кўплаб ролларни ижро этган. У 2015 йилда вафот этган.

    Ҳасан Ражабий эса мақом хонандаси, созанда ва бастакор, “Ўзбекистон халқ ҳофизи” унвони соҳиби. Ака-укалар ўзбек санъатида чуқур из қолдирган ижодкорлардир.

    Алишер Файзнинг укаси Хуршид Турдиев

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Алишер Файз ва Хуршид Турдиев — ака-ука санъаткорлар бўлиб, Наманган вилоятида туғилган. “Рашк қиласанми”, “Бахтлимисан айт”, “Асал онам” каби қўшиқлари мухлислар қалбидан жой эгаллаган хонанда 2012 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини олган.

    Укаси Хуршид Турдиев ҳам хонанда ва бастакор сифатида фаолият юритади.

    Хайрулла Саъдиев Ёдгор Саъдиевнинг акаси

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Хайрулла ва Ёдгор Саъдиевлар — таниқли ака-ука актёрлар бўлиб, машҳур актёр Ҳабиб Саъдиевнинг фарзандлари. Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев театр ва кино актёри, дубляж устаси.

    Акасидан олти ёш кичик Ёдгор Саъдиев ҳам актёр ва режиссёр. У халқ орасида “Шайтанат”даги Асадбек роли билан машҳур. Актёрлар “Шайтанат” сериалида биргаликда рол ижро этган. Сериал уларнинг биргаликдаги қатнашган энг машҳур лойиҳалардан бири.

    Анвар Собиров эса Оғабек Собировнинг укаси

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Анвар ва Оғабек Собировлар хоразмлик машҳур ака-ука хонандалар. Оғабек Собиров бастакор ва эстрада хонандаси бўлиб, “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига эга бўлган.

    Укаси Анвар Собиров эса “Бегона баҳор” фильмидаги ролидан сўнг мухлислар эътиборига тушган.

    Муҳриддин Холиқовнинг укаси Ҳусниддин Холиқов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Наманганлик ака-ука Муҳриддин ва Ҳусниддин Холиқовлар санъаткор оиласида улғайган. Отаси ҳофиз, онаси шоира бўлган. Муҳриддин Холиқовнинг “Наргиз”, “Парирўй санамлар”, “Бугун сени узатамиз” қўшиқлари ҳанузгача севиб тингланади. У 2001 йилда автоҳалокатда вафот этган.

    Укаси Ҳусниддин Холиқов ҳам хонанда ва бастакор сифатида фаолият юритган, 2005 йилда касалликдан вафот этган. Ҳозирда унинг қизи модел, инстаблогер Фарангиз Холиқова отасининг қўшиқларини бошқа санъаткорлар куйлашини тақиқлаб қўйган.

    Ойбек Холмедовнинг укаси Улуғбек Холмедов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ойбек ва Улуғбек Холмедовлар — таниқли ака-ука санъаткорлар бўлиб, ижодий муҳитда улғайган. Отаси Мирзабек Холмедов сўз устаси ва қизиқчи. Ойбек хонанда ва бастакор сифатида фаолият юритади, машҳур қўшиқлар муаллифи.

    Улуғбек эса хонанда ва шоумен бўлиб, ўзининг концерт дастурлари билан танилган.

    Собит Асомовнинг укаси Обид Асомов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Собит ва Обид Асомовлар — ўзбек санъатининг таниқли марҳум ака-ука қизиқчилари. Собит Асомов актёр сифатида саҳналарда фаол бўлиб, 1996 йилда саҳнада юрак хуружидан вафот этган.

    Обид Асомов эса актёр, ва ҳажвий гуруҳ раҳбари бўлиб, 1989 йилда “Обид-А” ҳажвий гуруҳини ташкил қилган. У телевидение ва кинода фаолият юритган, Россия телешоуларида иштирок этган. Қизиқчи 2018 йилда юрак хуружидан Тошкентда вафот этган.

    Беҳзод Муҳаммадкаримовнинг укаси Улуғбек Муҳаммадкаримов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Беҳзод ва Улуғбек Муҳаммадкаримовлар — ўзбек театр ва кино соҳасининг таниқли ака-ука санъаткорлари. Беҳзод Муҳаммадкаримов 1988 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритиб, “Буюк Амир Темур”, “Ўткан кунлар” ва “Шайтанат” каби фильмларда бош ролларни ижро этган. Ҳозирги кунда эса дубляж соҳасида ҳам фаолият юритади.

    Улуғбек Муҳаммадкаримов ҳам кино ва театрда фаол бўлиб, “Жасур” ва “Шовқин” каби фильмларда рол ижро этган. У ҳақида маълумотлар нисбатан камроқ бўлса-да, актёр санъат соҳасида ўз ўрнига эга.

    Ботир Муҳаммадхўжаевнинг укаси Ўткир Муҳаммадхўжаев

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ботир ва Ўткир Муҳаммадхўжаевлар ҳам ўзбек санъатидаги машҳур ака-укалардан. Ботир Муҳаммадхўжаев актёр сифатида танилган. Унинг “Севгинатор” ва “ Тоғлик куёв” фильмларидаги роллари машҳур.

    Ўткир Муҳаммадхўжаев эса 1990 йиллардан бери сўз устаси ва шоумен.

    Шоҳруххон Йўлдошевнинг укаси Муҳаммадали Наврўзов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Шоҳруххон ва Муҳаммадали Наврўзовлар — ўзбек шоу-бизнесида таниқли ака-укалар бўлиб, хонандалик ва актёрлик соҳасида фаолият юритади. Шоҳруххон 1985 йилда туғилган. Онаси режиссёр Зебо Наврўзованинг “Бўрилар” фильмидаги бош роли унга машҳурлик олиб келган. 2008 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланган.

    Муҳаммадали Наврўзов 1991 йилда туғилган. У ҳам актёр режиссёр. Муҳаммадали комедия жанридаги фильмларни суратга олади.

    Зуҳриддин Режаметовнинг укаси Ҳусан Режаметов

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Зуҳриддин ва Ҳусан Режаметовлар Туган Режаметов оиласида туғилган. Иккаласи ҳам Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг актёрларидир. Зуҳриддин Режаметовнинг иштирокидаги “Мардикор аёл”, “Таъзиядаги тўй” ва “Шунқорлар” каби фильмлар халқ ичида машҳур.

    Ҳусан Режаметов ҳақида маълумотлар кўп бўлмаса-да, у 1970 йилда туғилган бўлиб, “Сарвиноз”, “Занжир”, “Кўчанинг қуёшли томонида” фильмларида рол ижро этган. Актриса Фотима Режаметова ҳам уларнинг қондоши.

    Ҳасан ва Ҳусан Мақсудовлар

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ҳасан ва Ҳусан Мақсудовлар машҳур ака-укалар бўлиб, актёрлик фаолияти билан танилган. Улар бир нечта лойиҳаларда бир-бирининг ўрнида рол ўйнаган. Томошабинлар кўпинча уларни бир инсон деб ўйлайди.

    Умид Искандаровнинг укаси Муҳаммадали Искандаров

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Умид ва Муҳаммадали Искандаровлар — ўзбек киносидаги таниқли ака-укалар. Умид актёр ва режиссёр бўлиб, “Лафз”, “Ҳамроҳ”, “Оқибат” каби фильмларда рол ижро этган.

    Муҳаммадали эса режиссёр, актёр ва продюсер сифатида “Мен террорчи эмасман” фильми билан танилган. Ака-ука биргаликда “Ўйин ичида ўйин” фильмида рол ижро этишган. Уларнинг отаси Қурбонали Мақсудхонзода Искандарий — актёр ва режиссёр, онаси Саноатхон Искандарова — санъаткор. Санъатга меҳр улар учун оилавий мерос бўлган.

    Элёр Маҳкамов Диёр Маҳкамовнинг укаси

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Диёр ва Элёр Маҳкамовларнинг ака-укалигини ҳам кўпчилик билмайди. Диёр эстрада хонандаси, актёр ва продюсер бўлиб, муҳаббат мавзусидаги қўшиқлари, ундан ташқари “Муҳаббат синовлари”, “Мажнун” ва “Вирус” каби фильмлардаги роллари билан машҳур.

    Элёр эса асосан актёр сифатида танилган, “Мажнун” ҳамда “Темур” фильмларида рол ўйнаган. Уларнинг санъатга бўлган қизиқиши отаси Дониёр Маҳкамов ва онаси Маҳфуза Маҳкамова туфайли юзага келган.

    29 май, 17:10   Изоҳ (0)   6502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўткир Муҳаммадхўжаев#Ёдгор Саъдиев#Шайтанат#Обид Асомов#Умид Искандаров#Шоҳруҳхон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Обид Асомов шифохонада. Аммо ваҳима кўтаришга ҳожат йўқ

    11.12.2018, 21:23

    Жасур Умировдан Фаррух Зокировгача. «Сен азиз ва муқаддассан, аёл» гала концертидан репортаж (видео)

    07.03.2022, 22:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.