• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Адвокатлар судланувчиларнинг сақланиш жойидан норози бўлди, судья журналистларни огоҳлантирди: “Саидазиз медгородок” судидан репортаж

    Тошкентда жисмонан бақувват бир нечта шахсни ўз атрофига тўплаб, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби жиноятларни содир қилганликда айбланаётган Саидазиз Саидалиев ва 28 нафар шахсга нисбатан суд иши бошланди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Фото: Олий суд

    1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган Саидазиз Саидалиев қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахслар масаласини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериши эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиб келган. Шу сабаб у фуқароларга таҳдид қилиб, пул маблағларини ноқонуний қўлга киритган. 

    Фото: Олий суд

    Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида суд раиси Мурод Мирзажонов раислигида бошланган мажлисда дастлаб 29 нафар судланувчининг шахси ва аҳволига аниқлик киритилди.

    Фото: Олий суд

    Гуруҳнинг асосий аъзоси Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” ва “в” банди (товламачилик), 168-моддаси 4-қисми “а” ва “в” банди (фирибгарлик), 211-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (пора бериш), 242-моддаси 1-қисми (жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” банди (безорилик), 277-моддаси 3-қисми “а” банди (безорилик) билан айбланмоқда.

    Фото: Олий суд

    “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс ва унинг шерикларидан жабрланганлар сони 30 нафардан ортиқ. Улар орасида тадбиркорлар ҳам бор.

    Фото: Олий суд

    Олий суд ахборот хизматининг маълумот беришича, дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар — С.Саидалиев, М.Мирходжаев, Ш.Самиев, А.Акрамов, I.Сатвалдиев, Ф.Алимов, Р.Бобоназаров, Л.Шомуродов, Н.Туляганов, Ш.Қуватов, Ғ.Ўринбоев, У.Маҳмудов, А.Нурматов, Б.Эркинов, А.Юлдашев, С.Усмонов, Д.Умирзаков, Т.Абдумаликов, Д.Бадалов, У.Рахимов, Д.Хошаков, З.Қаюмов, Б.Мўминов, Д.Юнусов, Д.Султанов, Б.Самадов, Х.Рискиев, Б.Раҳмонов ва Ё.Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112-, 165-, 168-, 182-, 227-, 228-, 229-, 236-, 237-, 238-, 242-, 243-, 277- ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 28 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш ва 1 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган. Тасдиқланган айблов хулосасига асосан мазкур жиноят иши доирасида 31 нафар жабрланувчи ва 130 нафар гувоҳ аниқланган. 

    Фото: Олий суд

    Судда сўз олган адвокатлар судлов ҳайъатига илтимоснома киритиб, судланувчиларнинг айни пайтда сақланаётган жойини ўзгартириб беришни сўради. Айтилишича, судланувчилар айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ биносидаги вақтинча сақлаш жойларида сақланмоқда.

    Фото: Олий суд
    Айни пайтда судланувчилар сақланаётган жойда на ювинишга шароит бор, на биз адвокатлар билан кўриша олишяпти. Қонунларимизга кўра, адвокат ҳимоя қилаётган инсони билан исталган вақтида кўриша олиши керак. Шунингдек, судланувчилар ҳам суд давомида ҳам муносиб шарт-шароитда сақланишга ҳақли, — деди адвокатлардан бири. 

    Яна бир адвокат ҳам шундай талаб билан чиқиб, судланувчиларни “Тоштурма”га ўтказишни илтимос қилди. Барча адвокатлар буни қўллаб-қувватлаб, адвокатларнинг умумий талаби сифатида қабул қилинишини сўради. Судья мазкур ҳолатни ўрганиб чиқишини билдирди. 

    Фото: Олий суд

    Судья Мирзажонов, шунингдек, ОАВ вакилларига юзланиб, суд тергови давомида қонунга амал қилган ҳолда жараённи ёритиб боришлари кераклигини эслатди. Олдиндан башорат қилмаслик, судланувчиларнинг ҳали айбдор эмаслигини инобатга олиб, айбсизлик презумпсиясига амал қилиниши кераклигини билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қўлга олингани маълум бўлди. У атрофига жисмонан бақувват шахсларни тўплаб, қарздорлик ва бошқа муаммоларни қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш билан шуғулланган. 3 декабрь куни эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни қўлга олди.

    Кўп ўтмай Тошкент шаҳрида профилактик тадбир давомида Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев ҳам ушланди. 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилган. Март охирларида унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани маълум бўлди.

    11.06.2024, 14:35   Изоҳ (0)   16998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кўча” судланмоқда :“Бахти Ташкентский” айбловни рад этди, яна бир судланувчи эса прокурор айбловини эшитиб, қўрқиб кетганини айтди

    03.06.2024, 19:59

    ДХХ қидирувга берган, суд қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарган: “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчиси қаерда?

    07.06.2024, 20:20

    “Хоҳласа, расм чизиб ўтирсин”. Журналистларга “кўча” судини ёритиш чекланди

    10.06.2024, 20:09

    Тошкентдаги автосервисда 3 та автомобиль ёниб кетди

    11.06.2024, 14:30

    Ўзбекистон ҳукуматининг айрим соҳалардаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда

    11.06.2024, 14:15

    Ўзбекистонда жорий этиладиган тергов судьясига қандай ваколатлар берилиши маълум қилинди

    11.06.2024, 12:53
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.