2023 йил 1 октябрдан буён АҚШ чегарасини 57,2 минг ноқонуний мигрант кесиб ўтди. Улардан 2900 нафари Ўзбекистон фуқаролари, деб хабар берди Fox News АҚШ Божхона ва чегара хизматига таяниб.
2021 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистоннинг 13 600 нафар фуқароси Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга уринган. АҚШга ноқонуний миграция бўйича Туркия етакчилик қилмоқда — 30 800 нафар Туркия фуқароси АҚШ чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган. Ундан кейинги ўринни 15,5 минг киши билан Мавритания эгаллаган бўлса, Ўзбекистон бу рўйхатда учинчи ўринда турибди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари асосан Ўзбекистон—Туркия (Испания)—Боливия—Колумбия—Мексика—АҚШ йўналиши бўйича АҚШга боришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)