• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Дастлаб 7,5 млрд сўм, кейин ойига ҳар бир жабрланувчига 25 ва 50 млн сўмдан”. Сардор Кариевнинг онаси жабрланувчиларга қай тартибда товон пули тўламоқчи?

    Ўзбекистондаги йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона Jurabek laboratories таъсисчиси, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни тўлаб бериш таклифи билан чиққани ҳақида хабар берилганди. Мунира Кариева бу пулларни қай тартибда ва қанча муддатда тўлаб бермоқчилиги очиқланди. Бу ҳақда “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Мунира Кариевнинг ишончли вакилларига кўра, Сардор Кариевнинг онаси ўғлига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланса, дастлабки тўлов сифатида 7,5 миллиард сўм тўловни бирданига амалга оширишни режалаштирган. Шунда бу пуллар 72 нафар жабрланувчига биринчи ой учун 100 миллион сўмдан, 4 нафар жабрланувчига 50 ва 8 нафар жабрланувчига 20 миллион сўмдан тегади. 

    Фото: “Дарё”

    Иккинчи ойдан бошлаб жабрланувчиларнинг 72 нафарига ҳар ойда 25 миллион сўмдан, 4 нафарига 12,5 миллион сўмдан, 8 нафарига эса 5 миллион сўмдан тўлаб берилади. Сўнгги 36-ойда эса 72 нафар жабрланувчининг ҳар бири 50 миллион сўмдан, 4 нафари 25 миллион сўмдан ва қолган 8 нафари 10 миллион сўмдан пул олади. Шундай қилиб Кариевнинг онаси 36 ойда дастлабки инстанция ҳукмида ёзилган 75 миллиард 756 миллион сўмлик товон пулини қоплаб беради. Она бунинг учун ўғлига тайинланган 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгартирилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши лозимлигини илтимос қилган. Шунингдек, судлов ҳайъати уларга суд мажлислари давомида қўшимча мажбурият юкласа, уни ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Сиздан илтимос, ушбу аризамда билдирган фикрларим апелляция суди жараёнида эътиборга олиниб, биринчи инстанция суди ҳукмининг ўғлим — С.Кариевга нисбатан жазо тайинлаш қисми бекор қилиниб, унинг озодликка чиқарилишини ва жабрланганларга тўланиши керак бўлган маънавий зарар пулини уч йил ичида бўлиб-бўлиб тўланиши бўйича муддат белгилаб берилишини сўрайман, — дейилганди Мунира Кариеванинг судга киритган аризасида.

    2022 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида болалар шамоллашига қарши қўлланган “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропи 2023 йилнинг январь ойида мамлакатда “Док-1 Макс” фожиаси сифатида бўй кўрсатди. Фожианинг дастлабки қурбонлари ҳақида хабар берган масъуллар марҳум болалар сони 65 нафар эканини очиқлаган бўлса, кейинчалик бу рақамлар 68 нафарга етгани маълум бўлди. 2022 йилнинг декабрь ойида тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилган беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Заҳарли сироп ҳақида жамоатчиликка ошкор қилган Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг ёзишича, икки ойда 21 киши шу дори воситаси қабулидан сўнг шикоят қилган. 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилган.

    2024 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлими, 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” иши бўйича суднинг якуний ҳукми эълон қилинганди. Ҳукмга кўра, судланувчиларнинг 7 нафари озодликдан маҳрум қилинган бўлса, 14 нафарининг озодлиги чекланди. Шунингдек, бир нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши белгиланган бўлса, яна бир нафари 17 миллион сўмлик жаримага тортилган. 68 нафар боланинг қонуний вакилларига 6 нафар судланувчи ҳисобидан солидар тартибда 1 миллиард сўмдан товон пули ундирилишини белгилади. Оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган 16 нафар ва енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига 500 миллион ва 200 миллион сўм миқдорида товон пули ундириладиган бўлганди.

    07.06.2024, 17:33   Изоҳ (0)   39160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “ОАВга раҳмат, судни тўла-тўкис, ойдин ёритиб берганингиздан миннатдорман” — “Док-1 Макс” ишида айбдор кўрилаётган Сардор Кариев

    20.02.2024, 17:25

    Журабек лабораториэс “Док-1 Макс”дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди 

    13.05.2024, 15:11

    “Адвокат кейинги судга ҳам келмаса, ҳиндистонлик судланувчига давлат адвокати берилади”. “Док-1 Макс” суди мажбурий танаффус эълон қилди 

    17.05.2024, 17:32

    Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисига ҳам жиноят иши қўзғатилгани, қидирувда экани маълум бўлди

    20.05.2024, 16:40

    “Док-1 Макс” ишини кўраётган апелляция инстанцияси судни прокурорсиз давом эттирди. Бу жамоатчиликка очиқлангач, прокурор суд залига қайтди 

    21.05.2024, 16:25

    Гамбия ҳукумати “Док-1 Макс” сабаб 69 нафар бола вафот этгани учун ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчиларни судга бергани айтилмоқда

    21.05.2024, 17:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.