• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Журабек лабораториэс “Док-1 Макс”дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди 

    Йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона Журабек лабораториэс таъсисчиси, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум бўлишича, корхонанинг айни кундаги директори, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева шундай илтимос билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига мурожаат қилган. 

    Мен зарарли дорилар таъсиридан болалари вафот этиб, жабрланган ота-оналарнинг оғриқли яраларига бир оз бўлса-да малҳам бўлиши учун ҳамда ўғлим С.Кариевнинг қисматини енгиллатишга эришиш учун ҳозирда ўзим раҳбарлик қилаётган Журабек лабораториэс МЧЖнинг иқтисодий салоҳиятини айнан суд ҳукмида жабрланган ота-оналарга ундириб берилиши белгиланган маънавий зарарларни тўлаб беришга йўналтирмоқчиман, — дейилади Мунира Кариеванинг судга берган аризасида.

    Ўғли тақдиридан ташвишланаётган онанинг битикларида катта миқдордаги маблағни Журабек лабораториэс МЧЖнинг ҳисоби ва мулкидан бирданига ажратиб бериб бериш имкони йўқлиги таъкидланиб, “Ҳозирги кунда Журабек лабораториэс МЧЖда 2000 нафардан ортиқ одам ишлаши, ҳар бирининг оиласининг ризқи ҳам шу корхона фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек, илгари четдан қиммат нархларда импорт қилинадиган кўпгина дори воситаларини маҳаллийлаштириб, ўзимизда ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ жараёнда ҳам Журабек лабораториэс МЧЖ етакчилик қилаётгани боис суд ҳукмида кўрсатилган маънавий зарар учун тўланиши керак бўладиган маблағларни корхонанинг асосий фаолиятига таъсир қиладиган усулда бирданига ажратиб олишга менинг маънавий ҳуқуқим ҳам йўқ”, — дейилади ва пул тўлиқ тўланиши учун 3 йиллик муддат сўралади. 

    Мен Журабек лабораториэс МЧЖнинг фаолиятидан даромад олиш ҳуқуқига эга таъсисчи сифатида бу маблағларни фақатгина корхона фаолияти натижаларидан қонунан олишим мумкин бўлган дивидент маблағлари ҳисобига шакллантиришим мумкин. Бу жараён эса бир неча йил муддатни талаб қилади. Шунинг учун мен корхона фаолиятидан тушадиган даромадларни тўғри тақсимлаган ҳолда 3 йил муддат ичида бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда суд ҳукмида белгиланган маънавий зарар тўловларини тўлиқ тўлаб беришни амалга ошириш мақсадидаман. Эвазига эса ўғлим С.Кариевга нисбатан қонуннинг инсонпарварлик принципини қўллаб, унга нисбатан тайинланган 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор қилиб, Жиноят кодексининг 57-моддаси асосида енгиллик берилиши ва уни озодликка чиқарилишидан умидворман. Сиздан ушбу мақсадга эришишимга ёрдам беришингизни илтимос қиламан, — дейди Мунира Кариева.

    2022 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида болалар шамоллашига қарши қўлланган “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропи 2023 йилнинг январь ойида мамлакатда “Док-1 Макс” фожиаси сифатида бўй кўрсатди. Фожианинг дастлабки қурбонлари ҳақида хабар берган масъуллар марҳум болалар сони 65 нафар эканини очиқлаган бўлса, кейинчалик бу рақамлар 68 нафарга етгани маълум бўлди. 2022 йилнинг декабрь ойида тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилган беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Заҳарли сироп ҳақида жамоатчиликка ошкор қилган Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг ёзишича, икки ойда 21 киши шу дори воситаси қабулидан сўнг шикоят қилган. 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилган.

    2024 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлими, 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” иши бўйича суднинг якуний ҳукми эълон қилинганди. Ҳукмга кўра, судланувчиларнинг 7 нафари озодликдан маҳрум қилинган бўлса, 14 нафарининг озодлиги чекланди. Шунингдек, бир нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши белгиланган бўлса, яна бир нафари 17 миллион сўмлик жаримага тортилган. 68 нафар боланинг қонуний вакилларига 6 нафар судланувчи ҳисобидан солидар тартибда 1 миллиард сўмдан товон пули ундирилишини белгилади. Оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган 16 нафар ва енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига 500 миллион ва 200 миллион сўм миқдорида товон пули ундириладиган бўлди.

    13.05.2024, 15:11   Изоҳ (0)   23490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” иши бўйича яна суд мажлиси бошланди. Дастлабки ҳукмдан норозилар судга апелляция киритган

    09.04.2024, 15:06

    “Док-1 Макс” иши: адвокат апелляция шикоятини кўриб чиқаётган судлов ҳайъатини рад этди

    22.04.2024, 12:43

    “Олти ойлик қамоқ ёки 1000 рупий жарима”. Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчилари Ҳиндистонда енгил жазо олиши мумки...

    24.04.2024, 13:33

    Адвокат “Док-1 Макс”дан жабрланганларга товон пули тезроқ ундириб берилишини сўрамоқда 

    06.05.2024, 21:10

    Тошкентда иккиламчи уй-жой нархлари ўсиши тезлашди

    13.05.2024, 14:55

    Тошкентда BYD ҳайдовчиси қасддан ЙПХ инспекторини уриб юборди

    13.05.2024, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саида Мирзиёева: “Марказий Осиё — қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган умумий уйимиздир” 

    Ўзбекистон | 20 август, 19:42

    Yandex Music УЧҚУН лойиҳасининг иккинчи тўлқинини ишга тушириб, Ўзбекистоннинг янги овозларини намоён этмоқда

    Тошкент ш. | 20 август, 19:30

    Ҳанде Эрчел роллари эволюцияси: у қандай қилиб оддий қиздан миллионлаб мухлисларга эга актрисага айланди? 

    Кино | 20 август, 19:30

    Андижонда Damas 6 ёшли болани уриб кетди

    Ўзбекистон | 20 август, 19:20

    Европалик таҳлилчилар Украина ва Россия ўртасидаги бўлажак музокаралар ҳақида қандай фикрда?

    Дунё | 20 август, 19:10

    Аҳоли орасида даромадлари камайишини кутаётганлар кўпайди — Марказий банк

    Ўзбекистон | 20 август, 18:58

    Туркияда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

    Ўзбекистон | 20 август, 18:48

    Ҳеч қандай филтрларсиз: ташқи кўринишидаги камчиликларни яширмайдиган машҳурлар

    Гўзаллик | 20 август, 18:36

    Пушти пантера: Дубай полицияси сунъий интеллект ёрдамида 25 млн долларлик олмос ўғриларини қўлга туширди

    Дунё | 20 август, 18:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.