Анқара шаҳридаги Президент саройида 6 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон шоҳсупага кўтарилди.
Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.
Томонлар Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)