Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги оммавий тадбирда Hyundai Porter юк машинаси ўқувчиларни уриб юборганди. Ҳолат юзасидан юк машина ҳайдовчиси уй қамоғига олинди. Бу ҳақда вилоят полиция бошқармасига таяниб, Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 2 май куни кузатилганди, шундан сўнг ҳайдовчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган эди.
“Ҳодисадан сўнг 1976 йилда туғилган Ж.Б. Ички ишлар бўлимига олиб борилиб, сўроқ қилиниб, вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Жалолобод шаҳар суди қарори билан айбланувчи уй қамоғига қўйиб юборилди”, — дейилади ИИВ ахборотида.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, ҳодиса пайти у машина салонидан тушган ва Hyundai Портер қандай ҳаракатлана бошлаганини сезмаган. Шундан кейин у машинага етиб олишга ва уни тўхтатишга улгурмаган. Оқибатда транспорт ўқувчиларни босиб кетган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 32 нафар бола жароҳатланган. Уларнинг аксарияти касалхонага ётқизилган. 10 нафар бола даволаниш учун махсус самолётда Бишкекка олиб келинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)