Ўзбекистонда мопед ва скутер ҳайдовчилари учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаби 1 октябрга қадар узайтирилди.

2025 йил 1 мартдан бошлаб “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мопед ва скутерларларни бошқариш жаримага сабаб бўлиши белгиланганди. Вазирлар Маҳкамасининг 12 апрелдаги қарорига кўра, мопед ва скутерни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаби 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида 2025 йил 28 февралга қадар амал қиладиган вақтинчалик низом ҳам тасдиқланганди. Ушбу низом эндиликда 2025 йил 30 сентябргача амал қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги қарори билан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига бир қанча ўзгартиришлар киритилганди. Хусусан, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилди.
Изоҳ (0)