• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокорга жазо тайинланди

    Тележурналист Рамина Ягафарова вафот этган хусусий клиниканинг икки шифокорига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. “Дарё” суд ҳужжати билан танишди.

    Фото: Вконтакте

    7 апрелдаги суд ҳукмида келтирилишича, А.К. ва Ў.К. “Доктор сервис” МЧЖга қарашли хусусий клиникада реаниматолог шифокор бўлиб ишлаб келган. 2023 йил 12 сентябрь куни улар навбатчиликда бўлган. Шу куни Рамина Ягафарова хусусий клиникада даволанаётган онасини кўргани келган. У бетоблиги сабабли ўзи билан бирга олиб келган “Тайгерон” номли дори воситасини истеъмол қилган ҳамда мазкур дори воситаси реакцияси оқибатида анафилактик шок ҳолатига тушиб қолган.

    Шифокор Ў.К. Рамина Ягафарованинг аҳволи оғирлиги, карахт ҳолатда экани, анафилактик шок ҳолати яққол кўриниб турганига қарамасдан, унга “дори воситаларидан анафилактик реакция” ташхисини нотўғри қўйиб, дастлабки даво чораларини патогенетик йўналишга мос бўлмаган усулда олиб борган.

    Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланган “Анафилактик шок билан касалланган беморларни даволаш бўйича миллий клиник протокол”да бундай беморга инсон организми ички аъзолари фаолиятини тикловчи “Эпинефрин” (адреналин) дори воситаси қўлланиши тўғридан тўғри кўрсатилганига қарамасдан, шифокор бепарволик билан мазкур дори воситасини қўллашни буюрмаган.

    Бундан ташқари, Ў.К. Ягафаровага сўроқ остида пневмония ташхисини қўйган бўлса ҳам, рентген текширувлари ўтказиб, пневмония ташхиси бор ёки йўқлигига аниқлик киритмаган. Қолаверса, бемордаги анафилактик шок ҳолатини бартараф этиш, унинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда даво усулини танлаш мақсадида аллерголог ва терапевт мутахассисларининг маслаҳатини олмаган.

    Ушбу касалликни бартараф этишга мослашмаган ҳамда анафилактик реакцияни янада кучайтирувчи қарши кўрсатмалари бўлган “Кальций глюконат” дори воситасини ҳамда қориндаги кучли оғриқни қолдириш мақсадида таркибида “наркотик” моддаси бўлган “Промедол” дори воситасини қўллашни буюрган.

    Ваҳоланки, “Анафилактик шок билан касалланган беморларни даволаш бўйича миллий клиник протокол”да бундай ҳолларда қандай дори юборилиши белгиланган бўлса-да, шифокор бунга амал қилмасдан, анафилактик шок ташхисининг асосий белгиларидан бири — қоринда кучли оғриқ бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган ва “Эпинефрин” (адреналин) дори воситаси қўллаш орқали ушбу оғриқ бартараф бўлиши, бемор Ягафарова дори воситасининг аллергик реакцияси натижасида анафилактик шок ҳолатига тушиб, қўшимча турли дори воситалари унга қўшимча равишда аллергия бериши мумкинлигини бепарволиги ҳисобига эътибордан четда қолдирган.

    У тўғридан тўғри анафилактик шок ҳолатида қўлланмайдиган 400 мл дозада “Натрий гидрокарбонат” дори воситасини қўллаган.

    Суд ҳукмида шифокор Ў.К. томонидан ўз касбига бепарволик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида бемор 12 соат вақт мобайнида қаровсиз қолиб кетгани ҳам келтириб ўтилган.

    Шифокор А.К. эса Ягафаровани умумий оғир аҳволда қабул қилиб олган ҳамда бош шифокор М.I. билан биргаликдаги кўрикда унга “анафилактик шок” ҳамда “қариндошлари сўзидан тутқаноқ синдроми” ташхисини қўйган. У Ягафарованинг аҳволи оғир бўлса ҳам, уни анафилактик шок ҳолати бўйича даво муолажаларини олиб боришга ихтисослаштирилган муассасага кўчириш чораларини кўрмаган. Беморнинг тиббий картасига “бемор ва унинг қариндошларига ихтисослаштирилган даволаш муассасасига кўчириш таклиф қилингани, бироқ бемор ва унинг қариндошлари бунга розилик бермагани” ҳақидаги ёзувларни киритиш билан чекланган.

    А.К. ҳам Ягафаровага мазкур касалликни бартараф этишга мослашмаган ҳамда қарши кўрсатмаларга эга бўлган “Натрий тиосулфат” ҳамда “Кальций глюконат” дори воситаларини қўллашни буюрган.

    Шифокорлар Ў.К. ва А.К. бемор Рамина Ягафаровага тиббий ёрдам кўрсатиш давомида “Анафилактик шок билан касалланган беморларни даволаш бўйича миллий клиник протокол” талабларига зид равишда тиббий нуқсонларга йўл қўйган. Бунинг оқибатида беморнинг умумий аҳволи оғирлашган ва тутқаноқ хуружи содир бўлган. Сўнгра тележурналист юқори нафас йўллари овқат массалари билан беркилиши оқибатида механик асфиксия-аспирацион синдромдан вафот этган.

    Суд ҳукми билан Ў.К. ва А.К. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Уларнинг ҳар бирига 1 йил 6 ой муддатга соғлиқни сақлаш тизимида реаниматолог вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    Шунингдек, Ў.К. ва А.К.дан жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига 334 миллион 150 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

    Рамина Ягафарова 31 ёшда эди. У “Дунё бўйлаб” телеканалида бошловчилик қилаётганди. 

    15 апрел, 11:39   Изоҳ (0)   5996
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Рамина Ягафарова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди

    15.09.2023, 12:26

    Антибиотикларни қўллаш чоғида анафилактик ёки аллергик шок кузатилганда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    15.09.2023, 14:50

    Журналист ўлими: у ичган антибиотик давлат рўйхатидан ўтказилганми?

    15.09.2023, 14:00

    Журналист ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган дори: Қайси давлатларда “Левофлоксацин”дан фойдаланиш чекланган?

    15.09.2023, 20:45

    Журналист ўлими: Рамина Ягафарованинг синглиси ҳодиса ҳақида барчасини айтиб берди (видео)

    15.09.2023, 22:20

    Журналист Сурия Магдиева 43 ёшида вафот этди

    05.10.2023, 15:17

    Марҳум журналист Рамина Ягафарованинг синглиси Шавкат Мирзиёев ва Саида Мирзиёевага мурожаат қилди (видео)

    31.12.2024, 08:52
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

    Дунё | 10 май, 15:20

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    Дунё | 10 май, 15:00

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    Лайфстайл | 10 май, 14:40

    Солиқ мобил иловасида салкам 11 млн одам рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 14:15

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон Met Gala балига 18 қиротли олтиндан ясалган ҳасса билан ташриф буюрди

    Лайфстайл | 10 май, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.