Россиядаги ўзбекистонликлар оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари томонидан Туладаги “Капитан”, Санкт-Петербургдаги “КМЗ”, Воронеждаги “Завод ЖБК” корхоналарида ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда фуқароларнинг яшаш ва иш шароитлари билан танишилиб, уларнинг муаммоларига ечим топишда кўмаклашилди. Миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, фуқароларга Россия ҳамда Ўзбекистон қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)