Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Қизчанинг онаси уни энагага қолдирган, энага эса аёл болани олиб кетмагани учун полиция чақиртирган ва бола Россиянинг Люберецкий туманидаги васийлик органига топшириб юборилганди.
Қизчанинг бувиси В.Д. невараси ташландиқ бола сифатида расмийлаштирилиб, унга янгидан исм-фамилия берилганидан хабар топган ва уни Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсманининг билдиришича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тизимли ва ўзаро тезкор чоралар натижасида 14 май куни қизалоқ Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди.
Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилган бўлиб, унинг томонидан парвариш қилиб келинмоқда.
Изоҳ (0)