АҚШнинг Массачусетс штати Рокпорт шаҳрида қизилиштон 25 дан ортиқ транспорт воситасига зарар етказди. Бу ҳақда UPI хабар берди.

Рокпортда яшовчи Жанелле Фавалоро қушни автомобилга зарба бераётганда суратга олишга муваффақ бўлди.
Маҳалламизда вандаллар пайдо бўлди. Улар 18 дан 24 дюймгача бўлган узунликда, қора ва оқ рангларда, қизил бош кийимда эди, деди Фавалоро.
Фаваларо қуш камида 25 та автомобилга зарар етказганини айтган. Асосан, зарар кўрган жойлар ён ойналар ва деразалар бўлган.
Баъзи аҳоли вакиллари автомобиль ойналарини пластик ўрам ёки қоплама билан ҳимоя қилишни бошлаган.
У ойнага қўнганида, севган қизим ойнага уряпти деб ўйладим, дейди яна бир маҳаллий аҳоли вакили.
Браун университетининг директори Меттю Фуксжагер қушнинг бундай хатти-ҳаракатини унинг ҳозирги жуфтлашиш мавсуми билан боғлаш мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу турдаги эркак қушлар ўз ҳудудларини қаттиқ ҳимоя қилишлари билан машҳур.
Қизилиштон ўз аксини кўрганда уни рақиб деб ўйлайди ва ҳужумга ўтади.
Изоҳ (0)