“Ан-Насср”нинг португалиялик юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг YouTube’даги навбатдаги интернетни “бузиб юборадиган” меҳмони Mr Beast эканини маълум қилди.
Бир неча кун олдин футболчи навбатдаги меҳмони ким бўлишини сирли тарзда эълон қилган эди. Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлди ва кўпчилик бу “Барселона” афсонаси Месси бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Mr Beast (асл исми Жеймс Стивен Дональдсон) дунёдаги энг машҳур YouTube блогерларидан бири бўлиб, унинг аудиторияси 330 миллиондан ортиқ. Роналдунинг каналини эса 67 миллиондан кўпроқ обуначи кузатади.
Мr Beast иштирокидаги эпизод премьераси бугун, 21 ноябрь куни Криштианунинг YouTube каналида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Рио Фердинанд ва Криштианунинг севгилиси Жоржина Родригес Роналдунинг YouTube каналидаги бир нечта эпизодларда иштирок этган.
Роналдунинг YouTube канали обуначилар тўплаш тезлиги бўйича Гиннес рекордини ўрнатган.
Изоҳ (0)