Ўзбекистоннинг деярли барча масжидларида 17 апрель куни таровиҳ намозларида Қуръон хатми якунланди. Хатмонада қатнашиш мақсадида масжидга келган мусулмонлар ҳар доимгидан ҳам кўп бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, бу йил Рамазон ойида республика бўйлаб, 1500 дан зиёд, жумладан, водий вилоятларининг 570 та жоме масжидида хатми Қуръонлар ўқилган. Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси, яъни Қадр кечаси куни хатми Қуръонлар якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион мусулмонлар Ҳақ таолога ёлвориб, қўлларини дуога очганлар.
“Дарё” мухбирлари Андижон вилоятидаги масжидлардаги жараёнларни тасвирга олди. Эътиборингизга ушбу хатмонага бағишланган фотогалереяни тақдим этамиз.
Изоҳ (0)