• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мамлакат тарихидаги энг мудҳиш кеча: 2016 йилнинг 15 июлида Туркияда нималар бўлган эди?

    2016 йилнинг 15 июли Туркиядаги энг мудҳиш тун сифатида тарихга муҳрланган. Айнан ушбу санада Анқара ва Истанбул шаҳарларида FETO террорчилик ташкилоти томонидан давлат тўнтаришига уриниш вақтида қонли тўқнашувлар юз берди.

    Фото:TRT

    Тўққиз йил аввал ўша мудҳиш кечада миллионлаб инсонлар ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, ватан ҳимояси учун кўчаларга чиқди. Истанбулдаги Босфор кўприги устида мамлакат аскарлар ҳарбий формасини кийиб олган террорчилар томонидан 34 нафар тинч аҳоли вакилларининг отиб ўлдирилиши ўша хоинона ҳужумнинг энг оғриқли дақиқаларидан бирига айланди.
     

    Foto: TRT
    Фото: TRT

    Ўша мудҳиш тунда нима бўлган эди?

    Ҳаммаси соат 20:00 дан кейин бошланганди. Мамлакат пойтахти Анқаранинг сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли энг гавжум бўлган нуқтаси — Қизилой майдонида одамлар ўққа тутилди. Парламент биноси бомбаланди. Истанбулдаги Бўғоз кўприги ёпиб қўйилди, мамлакатда ҳарбий кучлар томонидан “Сулҳ операцияси” бошлангани эълон қилинди.  

    Бу воқеалар бошланган вақтда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Мармарисда дам олаётган эди. У тунаб қолган меҳмонхонага ҳам ҳужум уюштирилди. Тасодифки, Эрдўғон ҳужум рўй берган вақтда меҳмонхонани тарк этганди. 

    Бу орада мамлакатнинг расмий телеканалларидан бири TRT бош офисига ҳужум қилинди. Жонли эфирда давлат тўнтариши амалга оширилгани, ҳокимият Туркия қуролли кучлари қўлига ўтгани эълон қилинди.

    TRT muxbiri Tijen Karash
    TRT мухбири Тижен Караш
    Фото: YouTube


    Орадан кўп ўтмай Ражаб Тоййиб Эрдўғон Skype орқали CNN TURK телеканалида чиқиш қилди ва турк халқини бирлашишга, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолишга, кўчаларга чиқиб, демократик ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган хоинларга қарши туришга чақирди. Оломон кўчаларга ёйилди. Нафақат эркаклар, аёллар, ёш қизлар, болалар ҳам қўлида байроқ билан кўчаларга чиқди. Ўзига қарата ўқталинган қуроллар, танкларни хоинлар қўлидан олишга уринди ва бунинг уддасидан чиқди.  

    Фото: YouTube

    Ушбу давлат тўнтаришига ҳаракат  АҚШда истиқомат қилиб келган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги FETO террористик гуруҳи ва унинг давлатдаги корчалонлари орқали амалга оширилгани маълум қилинди. 

    Бўлиб ўтган воқеалар Туркия ҳукумати учун катта дарс бўлди. Мамлакат хориждаги элчихоналари орқали Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракати ҳақида баёнотлар берди, қўшнилари, дўстларини, дунёни огоҳликка чақирди, Гуленга тегишли хусусий мактаблар, университетларни ёпиш юзасидан таклиф киритди ва буни ўзи бошлаб берди. Юзлаб мактаблар ёпилди, ўқитувчилар лавозимлардан озод этилди, айримлари жиноий жавобгарликка тортилди. 

    15—16 июль воқеалари оқибатида 253 киши вафот этган. Улардан 63 нафари полиция ходимлари, олти нафари ҳарбийлар, 184 нафари эса тинч аҳоли вакиллари эди. Шаҳидларнинг хотираси 9 йилдан буён нафақат мамлакатда, балки унинг ташқарисида ҳам ёд этиб келинмоқда. Мамлакатдаги кўча ва мактаблар уларнинг исмлари билан аталган, хотирасига бағишлаб музейлар, ёдгорликлар очилган.

    Anqaradagi 15-iyul demokratiya muzeyi
    Анқарадаги 15 июль демократия музейи
    Фото: Туркия коммуникация бошқармаси


    Давлат тўнтаришига уриниш кечасида 286 нафар полициячи, 47 нафар ҳарбий ва 2 407 нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланган.

    Тўққиз йил ичида FETO билан алоқадорликда гумонланган 390 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган, улардан 114 минг нафари суд қарори билан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Ушбу сана муносабати билан Туркия республикаси коммуникация бошқармаси томонидан Анқара ва Истанбул шаҳарларига медиа тур ташкил этилди.

    Медиа турда жами 200 нафар журналистлар иштирок этди. Улардан 120 нафари 41 та хорижий мамлакатдан келган ОАВ ходимлари бўлса, 80 нафари туркиялик маҳаллий журналистлардир.

    ОАВ ходимлари Туркия парламенти биносида
    Фото: Туркия коммуникация бошқармаси

    Медиа тур давомида журналистларга 15 июлга қадар ва ундан сўнг Туркиянинг FETO билан қандай курашгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

    15 июль куни мамлакат парламенти биносида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

    Фото: Туркия коммуникация бошқармаси


    Туркия президенти ўз нутқида мамлакат демократияси ва келажаги  учун курашган барча фуқароларга миннатдорлик билдирди.

    У мамлакатни зўравонлик билан эгаллашга уринилган кечада минглаб туркияликлар кўчалар, майдонларга чиққани ҳамда бу ҳаракати билан террорчиларнинг қабиҳ мақсадига эришишига тўсқинлик қилганини хотирлади.

     “Ўша тунда Истанбул, Бурса ва бошқа Туркия шаҳарларида ўқилган намозлар, қилинган дуолар Бокудан Қоҳирагача, Исломободдан Жакартагача, Сараеводан Могадишугача етиб борди. Айнан ушбу мамлакатлар Туркия демократиясининг ғалабаси қувончини баҳам кўрди”, деди мамлакат раҳбари ўз нутқида.

    Фото: Туркия коммуникация бошқармаси

     

    Эрдўғоннинг сўзларига кўра, 2016 йилнинг 15 июль воқелари турк халқининг бирдамлигини яна бир бор намойиш этган.

    Туркия президенти Буюк миллат мажлиси (парламент) депутатларига халқ билан биргаликда демократияни ҳимоя қилгани учун миннатдорлик билдирди.

    “Шаҳидларнинг жасорати, фуқароларнинг кураши бесамар кетмади. Террорсиз Туркия ушбу қаҳрамонларнинг ҳаракатлари самарасидир. Терроризм муаммосига барҳам берилганидан сўнг Туркия ҳар томонлама фаол ривожлана бошлади”, дейди Ражаб Тоййиб Эрдўғон. 

    Turkiya.2016-yilning 15-iyuli
    Туркия.2016 йилнинг 15 июли
    Фото: Туркия коммуникация бошқармаси
    21 июл, 15:37   Изоҳ (0)   1037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Туркия#Ражаб Тоййиб Эрдўғон#демократия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Реклама | 21 июл, 19:30

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50

    Навоийда атмосфера ҳавоси ифлослангани билан боғлиқ вазият назоратга олинган — Экология вазирлиги

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:42

    Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочган корхоналар катта миқдорда жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.