Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Корея билан муносабатларни яхшилаш учун турли режаларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Кореялараро масалалар бўйича Бирлашув вазирлиги матбуот котиби Ку Бён Сам маълум қилди.

КХДРга саёҳатларни ташкил этиш кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ку Бён Сам бунга изоҳ беришдан бош тортган. Бироқ у якка тартибдаги саёҳатлар халқаро санкцияларга зид эмаслигини тушунтирди.
Туризм Шимолий Корея учун БМТ санкциялари остига кирмаган кам сонли даромад манбаларидан биридир. Санкциялар, асосан, Пхеньяннинг ядровий ва ракета дастурларига қаратилган.
Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён Пхеньянга нисбатан кескин муносабатларни тиклашга ваъда берган. У алоқаларни юмшатиш учун чегарада Шимолий Кореяга қарши эшиттирилаётган радиокарнайлар фаолиятини тўхтатган. Шимол Корея раҳбарларини танқид қилувчи варақалар тарқатиш тақиқланган.
Президентнинг айтишича, у Шимолий Корея билан мулоқотни қайта йўлга қўйишни юқори даражадаги хавфсизлик маслаҳатчилари билан муҳокама қилади. Расмий равишда, Жанубий ва Шимолий Корея ҳануз уруш ҳолатидадир.
Шимолий Корея яқинда Вонсан шаҳрида денгиз бўйида курорт ҳудудини очган эди. Бу лойиҳага Ким Чен Иннинг шахсан ўзи раҳбарлик қилган. Бироқ 16 июль куни ушбу ҳудуд ҳозирча хорижий сайёҳларни қабул қилмаётгани маълум бўлган.
Жанубий Корея бир пайтлар Шимолий Кореянинг Кумганг тоғи ҳудудига саёҳатлар уюштирган. Бироқ 2008 йилда жанубий кореялик сайёҳ Шимолий Корея аскари томонидан отиб ўлдирилгач, бу саёҳатлар тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)