“Ўзгидромет” 13 июнь, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Ўзбекистон ҳудудига 6—7 июнь кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланганди. Прогнозларга кўра, иш ҳафтаси давомида ҳам Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан нам ҳаво массаси циркуляцияси давом этади. 16 июнгача тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинган.
Изоҳ (0)