Ўзбекистон ҳудудига 6—7 июнь кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 6 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, 7 июнда Тошкент, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда. 6 июнда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 7 июнда марказий ва шарқий вилоятларда ҳарорат 28-33 даражагача, ёмғир пайтида 25-27 даражагача пасаяди.
8 июнда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. 5—6 июнда айрим жойларда баъзида 20-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкентда 6 июнда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 33 даража атрофида бўлади. 7 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 27-29 даража бўлади. 8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
Изоҳ (0)