Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 4,96 сўмга пастлаб, 12 869,90 сўм бўлди. Евро 28,38 сўмга тушиб, 13 496,66 сўм бўлди. Рубль 1,88 сўмга кўтарилиб, 124,94 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 12 874,86 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
Доллар курси йил бошида 12 352,86 сўмни ташкил этганди. S&P Global агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси йиллар давомида қуйидагича бўлиши кутилмоқда:
- 2024 йил — 12 950 сўм;
- 2025 йил — 13 650 сўм;
- 2026 йил — 14 300 сўм;
- 2027 йил — 15 000 сўм.
Баъзи иқтисодчилар фикрича, мамлакатда валюта курси сунъий ушлаб турилибди. Агар курс эркинлашса, 1 доллар 20 минг сўмгача кўтарилади. Марказий банк эса бу қарашлар нотўғри эканини билдирмоқда. Аслида, вазият қандай? “Дарё” баҳсли масалага аниқлик киритишга уринди. Уни ушбу ҳаволадаги мақолада ўқиш мумкин.
Изоҳ (0)