• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    1967 йил, 8 июнь. Тарихга Олти кунлик уруш номи билан кирган воқеалар айни қизғин нуқтасига етди. Қўшма Штатлар можарони кузатиш учун Миср қирғоқлари яқинига ўзининг жосус кемасини юборди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида иттифоқчиларга юк ташиган, 1963 йили махсус технологиялар билан жиҳозланиб, ҳарбий денгиз кучлари ихтиёрига топширилган USS Liberty халқаро сувларда сузиб борарди. Унинг бортида денгизчилардан ташқари, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг шифрлаш ва махфий кодлар билан ишловчи ходимлари ҳам бор эди. Мазкур кемада хизмат қилган тадқиқотчи офицерлардан бири Ллойд Паинтэр уни қуйидагича эслайди:

    “У ўз даврининг энг илғор разведка кемаси эди, юқори ва паст баландликдаги барча сигналларни тута оларди. Бизда қабул қилинган сигналларни тушуниш учун таржимонлар ҳам бўлган”.

    “Биз жосуслар эдик”, дея таъкидлайди кемада алоқа тизимлари мутахассиси бўлиб ишлаган Жим Каванагҳ. У, шунингдек USS Liberty элчихоналар, ҳарбий базалар ва полиция станцияларидан чиққан сигналларни тутиш билан шуғулланганини айтади. Бироқ кема жанг олиб бориш учун яроқли эмасди. Унинг палубасида қароқчиларга қарши 4 дона 12,7 мм калибрли пулемётдан бўлак ҳеч қандай қурол бўлмаган.

    Айни шу омил кема исроилликлар томонидан ўққа тутилган куни анча панд берди. Ўшанда USS Liberty Миср қирғоқларидан тахминан 45-50 км узоқликда эди. Исроилнинг разведкачи самолётлари 8 июнь эрта тонгида пайдо бўлди. Улар кема яқинидан бир неча бор учиб ўтиб, кузатув ишларини олиб борди. Бироқ кейинчалик учувчилар кема кимга тегишли эканини аниқлаб бўлмагани ҳақида айтган. Ҳолбуки, унинг олд қисмида ГТР-5 индексация белгиси туширилган, юқорисида эса Қўшма Штатларнинг улкан байроғи ҳилпираб турганди. Шунга қарамай, соат 14:00 га келиб, USS Liberty самолётлардан ўққа тутила бошлади.

    USS Liberty
    USS Liberty
    Фото: Intercept

    Исроил призмаси

    Номаълум кема тўғрисидаги илк хабар Исроил Марказий қирғоқ қўмондонлигига 05:45 да келиб тушди. Ҳаво разведкаси Ғазо соҳилидан тахминан 110 км ғарбда эсминецга ўхшаш кема сузиб бораётгани ҳақида кўрсатма берди. Штабдагилар уни ҳали таснифланмаган объект сифатида қизил ранг билан қайд этишди. Бироқ шундан сўнг амалга оширилган жами 7 та разведка парвозларига натижасига қараб, кема статуси бир неча бор ўзгартирилди. Жумладан, харитага нейтрал кема ўлароқ яшил ранг билан ҳам белгиланди.

    Бу вақтга келиб Исроил қуруқлик кучлари Синай яриморолини бутунлай эгаллаб бўлган эди. Армия яқинда босиб олинган Ариш шаҳри денгиздан ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Флот ҳодисани текшириш учун Ашдод-Ашкелон йўналишида патруллик қилаётган 3 та торпеда катерларини юборди. Ҳудудга яқинлашган бўлинма шаҳарнинг шимоли ғарбий қисмида кема аниқлангани, у соатига 30 тугундан тезроқ сузиб бораётгани ҳақида ахборот берди. Қўмондонлик томонидан эълон қилинган директивага биноан, тезлиги 20 тугундан ошадиган кемалар ўз ўзидан душман деб эълон қилиниши мумкин эди.

    Ҳодисадан омон қолган кема экипажи исроилликлар даъволарини рад этиб, кема 5 тугун (9,3 км/соат) тезликда сузганини айтган. Бироқ Исроил ҳарбийлари ўз ҳисоб-китобларига асосланиб, у Ариш шаҳрини бомбардимон қилиб қайтаётган Миср эсминеци деган хулосага келишди. Шунга қарамай, торпеда катерлари зудлик билан ҳужум бошламади. Боиси орада босиб ўтилиши керак бўлган ўнлаб километр масофа бор эди. Шу боис ҳаво кўмаги чақирилди. 

    Синай яриморолида патруллик қилаётган Mirage III самолётлари штаб кўрсатмаси билан ўз йўналишини USS Liberty томон бурди. Улар кемага зирҳ тешувчи ўқ-дорилар, ракеталар билан зарба берди. Зенит қуроллари йўқлиги боис экипаж ўзини ҳимоялай олмади. Атиги 4 дона пулемёт эса реактив самолётларга қарши мутлақо самарасиз эди.

    Isroilning Mirage III samolyoti
    Исроилнинг Mirage III самолёти
    Фото: Қайта ишланган сурат

    Тахминан 10 дақиқа давом этган бомбардимондан сўнг Mirage III самолётлари ўқ-дориларини сарфлаб, ортга чекинди. Экипажда жасадлар ва ярадорларни эвакуация қилиш учун бир оз вақт топилди. Бироқ уларни олдинда янада даҳшатлироқ воқеалар кутиб турганди. Дассаулт Мйстере самолётлари ҳужумнинг иккинчи тўлқинига қўшилди. Улар қуруқлик нишонларига қарши қўллашга мўлжалланган напалм бомбалари билан зарба берди. Ёнувчи характерга эга кимёвий моддалардан иборат мазкур қурол ҳарорати 800-1200 даражага етиши мумкин. Бу кеманинг алоқа ва коммуникация воситаларига жиддий зарар етказиб, ярадорларни эвакуация қилишни қийинлаштирди.

    Шу боис экипажнинг ёрдам чақиришга бўлган уринишлари самарасиз кетди. Боиси исроилликлар, коммуникация тизимларига зарба бериш орқали кеманинг ташқи дунё билан алоқасини узиб қўйган, қолаверса улар фойдаланиши мумкин бўлган частоталар блокланган эди. Ўша кунги воқеаларнинг гувоҳи Жим Каванагҳ Исроил кучлари буни қасддан қилганига ишонади.

    “Биз сигнал юбора олмадик. Энди сизга савол берай. Биз фойдаланадиган частотани иттифоқчимиздан бошқа ким билиши мумкин? Бизнинг урушдаги иттифоқчимиз ким эди? Ҳар ҳолда Миср эмас”, деган у.

    Совет ҳарбий кемаларидан тутиб олинган сигналларни кузатиш билан шуғулланган рус тили мутахассиси Брюс Локвуд ҳам ҳамкасбининг фикрини дастаклайди.

    “Улар бизнинг тактик алоқа частоталаримизни ҳам, фавқулодда сигнал частоталаримизни ҳам блокировка қилишди. Биринчиси тушунарли. Аммо иккинчисига таъсир ўтказиш халқаро ҳуқуққа кўра жиноят ҳисобланади”, деган у.

    Ҳаво ҳужумларининг ҳар икки тўлқини кема учун вайронкор оқибатларга олиб келди. Бироқ жавоб зарбасининг йўқлиги исроилликларни таажжубга солди. Эскадрила командири пастлаб учиб, кемада лотинча идентификация белгисини кўрди. Миср эса араб ҳарфларидан фойдаланар эди. Шундан сўнг самолётларга зудлик билан ортга чекиниш буйруғи берилди. Тирик қолганларни қидириш учун воқеа жойига А321 Super Frelon вертолёти юборилди.

    USS Liberty напалм ёнувчи бомбалари зарбасидан сўнг
    Фото: Тармоқдан

    Ўт очишни тўхтатиш буйруғи нафақат самолётлар, балки торпеда катерларига ҳам тааллуқли эди. Бироқ бўлинма командири бундай кўрсатма олмаганини айтиб, USS Liberty томон сузишда давом этди. Отряд таркибидаги Т-204 сонли катер кемадан 6 000 метр масофада тўхтаб, ўзини таништириш учун сўров юборган. Бироқ ускуналар зарар кўргани боис америкаликлар қўлда ишлатиладиган Aldis лампаси билан жавоб қайтарган. Кема экипажи билан алоқа боғлай олмагач, исроилликлар жанговар шай ҳолатга ўтган, лекин ҳужум бошламаган.

    Бироқ кутилмаганда USS Liberty томондан ўқ овозлари эшитилди. Исроилликлар кема уларга 12,7 мм калибрли пулемётдан ўт очганига ишонса-да, бошқа манбалар детонация сабаб англашилмовчилик юз берган деб ҳисоблайди.

    Шундай қилиб, катерлар АҚШ кемасига 5 та торпеда билан зарба берди. Улардан биттаси нишонга тегиб, кемада 12 метр ўлчамдаги улкан тешик ҳосил қилди. Натижада 25 нафар денгизчи ҳалок бўлди. Бироқ ҳужумлар шунинг ўзи билан якунланмади. Катерлар USS Liberty’га яқин келиб, тўплар ва пулемётлардан ўт оча бошлади. Гувоҳларнинг кўрсатмасича, исроилликлар уруш қонунларига зид юриб, эвакуация қайиқларини ҳам ўққа тутган.

    USS Libertyga hujumda ishtirok etgan torpeda katerlari
     
    USS Liberty’га ҳужумда иштирок этган торпеда катерлари
    Фото: Архив

    Бу орада экипаж аъзолари, ўқлар ёмғирига қарамай, коммуникация воситаларини таъмирлаб, ёрдам сигнали юборган. Воқеа жойидан 500 денгиз мили (926 километр) узоқликда сузаётган АҚШ флоти бундан хабар топиб, ёрдамга ошиқди. Қўшма Штатларнинг F-4 Phantom қирувчилари USS Caratoga авиаташувчиси бортидан ҳавога кўтарилди. Бироқ Пентагоннинг ўша вақтдаги раҳбари Роберт Макнамара уларни шубҳали тарзда ортга қайтариб олган.

    USS Liberty ёрдам сигналини юборган бир вақтда ҳужумлар ҳам тўхтаган. Исроил расмийлари бунга сабаб ўлароқ кема яқин масофадан идентификация қилингач, хато англаб етилганини иддао қилган. Бироқ кемада бўлганлар бунга ишонмайди. Уларнинг фикрича, агар экипаж флот билан боғлана олмаганда, исроилликлар ўт очида давом этарди.

    Torpeda natijasida kemaga yetgan zarar
    Торпеда натижасида кемага етган зарар
    Фото: USS Liberty мемориали

    Торпеда зарбасидан 35 дақиқа ўтиб, соат тахминан 15:10 да воқеа жойида Исроилнинг бир жуфт қутқарув вертолёти етиб келди. У экипажнинг денгизга чўккан аъзоларини қидириб, бир оздан сўнг ортга қайтди.

    Исроил расмийлари USS Liberty’га ҳужум ортида ўзлари турганини тан олиб, воқеани Қўшма Штатларнинг Тель-Авивдаги элчихонасига маълум қилди. Кейинроқ тахминан 16:40 да торпедали катерлар қайтиб келиб, америкаликларга ёрдам таклиф қилди. Табиийки, экипаж бу ёрдамни рад этди. 

    Исроил зарбаларида кўрилган зарарга қарамай кема сув юзасида қолиб, Малта томон йўналиш олган. Аввалига у СССРнинг Кидлин синфидаги ракета эсминецига дуч келди. Совет денгизчилари америкалик ҳамкасбларига ёрдам таклиф қилган. Бироқ экипаж буни рад этган. Боиси кема разведка маълумотлари ва ускуналари билан тўла эди.

    USS Liberty Торпеда зарбасидан сўнг 
     
    Фото: Musk Rock

    Ўша вақтда кемада 34 нафар денгизчининг жасади ва 171 ярадор бор эди. Уларнинг барига атиги битта шифокор хизмат кўрсатган. Бироқ воқеанинг эртаси куни Қўшма Штатларнинг USS Davis, USS Massey эсминецлари ва USS Little Rock крейсери кемага етиб келиб, кўмак кўрсатди. Кеманинг ўзи эса июль ойига қадар Малтада таъмирдан ўтказилди. Орадан бир йил ўтиб, хизматдан чиқарилди. 1973 йили эса эритиш учун сотиб юборилди.

    Исроил атайин қилганми?

    USS Liberty атрофида жумбоқли саволлар ҳануз кўп. Исроилликлар бу англашилмовчилик бўлганини айтиб, омон қолганлар ва воқеа қурбонларига 6 миллион АҚШ долларидан кўпроқ товон тўлаган. Бугунги кун қийматида компенсация маблағлари 60 миллион доллардан ошади. Қолаверса, Исроил бош вазири Леви Эшкол ва ташқи ишлар вазири Абба Эбан ҳам расман узр сўраган.

    Аммо воқеадан омон қолганларни бу қаноатлантирмайди. Улар USS Liberty қасддан нишонга олинганини, бунга жавобгарлар устидан эса очиқ тергов ўтказилишини талаб қилишган. Бироқ натижа йўқ. Кемага торпеда билан зарба бериб, 25 нафар америкаликни ўлдирган исроиллик ҳарбийлар эса “жанговар хизматлари учун мукофотланган.

    Воқеа Вашингтон ва Тель-Авивда дипломатик инқироз келтириб чиқарди. Ҳокимият доиралари вазиятдан чиқиш учун турли ечимлар таклиф этган. Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун доирасида очиқланган маълумотларга кўра, улар орасида USS Liberty’ни чўктириш ва шу орқали далилларни йўқ қилиш режаси ҳам бор эди. Бироқ АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги бунга кескин қарши чиққан. Лекин расмийлар бўлиб ўтган воқеаларни жамоатчиликдан яширишга астойдил уринган. Қурбонлар ва уларнинг оила аъзоларига босиб ўтказиб, сукут сақлашга мажбурлаш шулар жумласидан.

    USS Liberty АҚШ тарихидаги “энг исроилпараст президент” лақабини олган президент Линдон Жонсон учун ҳам жиддий муаммо бўлди. Бироқ кутилмаганда воқеа ҳақида Newsweek журналига хабар берган унинг ўзи бўлиб чиқди. Оқ уйда “ўз одами” ўтирганига ишончи комил бўлган яҳудий лоббиси буни салбий қабул қилди. Улар АҚШ президентига антисемитизм ёрлиғини ёпиштириш билан таҳдид қилишди. Бу Жонсон учун сиёсий донорлардан айрилиш, яъни келгуси президентлик пойгасидан умид узишни англатарди.

    Исроил бош вазири Леви Эшкол (чап) АҚШ президенти Линдон Жонсон (ўнг) билан Оқ уйда
    Фото: Wikimedia Commons

    Қолаверса, Оқ уй раҳбарининг ишлари усиз ҳам юришмай турган эди. Яҳудий лоббиси унинг нозик жойини топиб, USS Liberty кейсини ёпди-ёпди қилиш эвазига икки нарса таклиф этди. Биринчидан, АҚШда истиқомат қилувчи яҳудий ҳамжамиятининг Вьетнамдаги қонли урушга нисбатан норозилиги пасайтирилди. Бу орқали Вашингтон кучли ички босимдан халос бўлди. Бундан ташқари, Исроил Қўшма Штатларга араб давлатлари билан урушда қўлга киритилган СССР ҳаво мудофаа тизимларини яширинча берадиган бўлди. Улар Вьетнам коммунистлари АҚШ самолётларига қирон келтириш учун фойдаланаётган тизимларнинг айни ўзи бўлгани боис “совғалар” америкаликларни мамнун қилди.

    Қўшма Штатларнинг БМТдаги вакили Артур Голдберг Тель-Авивни огоҳлантириб, АҚШ разведкасида Исроил ҳарбийлари кема кимга тегишли эканини олдиндан билганини исботловчи аудио ёзувлар борлигини айтди. Бироқ кейинчалик бу мавзу ҳам парда ортига ўтиб, сирли тарзда ғойиб бўлди. USS Liberty’нинг Малтадан Қўшма Штатларга қайтишидан олдин капитал таъмирлангани, бу орқали терговда керак бўладиган далилларнинг йўқ қилингани ҳам шубҳаларни уйғотади.

    Экипаж юртига қайтгач, қисқа муддатли маҳкама ўтказилди. Бироқ иштирокчилар суд жараёнлари кучли босим остида кечгани, улар берган кўрсатмалар ноаниқ тарзда ёзиб олинганидан шикоят қилган. Якунда эса ҳодиса гўё англашилмовчилик сифатида малакаланиб, исроиллик ҳарбийларга нисбатан жавобгарлик эълон қилинмаган.

    Шон-шараф ордени кема капитанига Мудофаа департаменти томонидан ими-жимида топширилган. Қоидага биноан, Қўшма Штатларнинг энг олий эътирофи билан шахсан президент тақдирлаши эди. Бироқ гап USS Liberty’га келганда, истисно қилинди. Боиси Линдон Жонсон топширган медал воқеани АҚШ кун тартибига олиб чиққан, матбуотда шов-шувни анча кўпайтирган бўлар эди.

    USS Liberty: Israelъs attack on America during the Six Day War - Unpacked

    Исроил кучлари 34 нафар америкаликни ўлдириб, яна 171 кишини жароҳатлаганига қарамай, ўша йилнинг ўзида Қўшма Штатларнинг яҳудий давлатига ҳарбий ёрдами 4 баробар ошди. Қолаверса, президент Жонсон Исроил билан разведка маълумотларини алмашиш бўйича махфий келишув имзолади.

    Воқеадан омон қолганлар USS Liberty фахрийлари ассоциациясини тузиб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши учун ҳанузга қадар курашмоқда. Улар Исроил АҚШ кемасига қасддан ҳужум қилганига, бу орқали Қўшма Штатларни ҳам Миср билан урушга тортиш ёхуд ўзларининг уруш жиноятларини яшириш мақсади бўлган деб ҳисоблашади. Виржиния штатининг Арлингтон округидаги ёдгорлик эса ўша кунларни эслатиб турибди. Бу ерда ҳар йилнинг 8 июнь санасида хотира тадбирлари ўтказилади.

    USS Liberty қурбонларини хотирлаш маросими
    Фото: Military.com

    USS Liberty экипажи миссия олдидан ҳимоя учун эсминец сўраб мурожаат қилгани, бироқ ҳар икки сафар ҳам уларнинг сўровлари қаноатлантирилмагани ҳам шубҳага солади. Ҳужумдан омон қолганлардан бири бўлиб ўтган воқеаларни эслаб, “Худо мени ‘Худонинг танланган одамлари’дан сақлади”, деган эди.

    2 июл, 19:45   Изоҳ (0)   18688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Исроил#USS Либертй
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.