Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири йўқолиб қолди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги “Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази” ДМнинг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 1 тонна 200 кг ва умумий нархи 150 млн сўм миқдорида бўлган “Тормозной стенд” синов ускунаси ҳамда 250 млн сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.
Шунингдек, UzTest’да 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган.
ЎзА ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўраб, “Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази” ДМ масъулларга сўров юборганини қўшимча қилмоқда.
Изоҳ (0)