• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бир ўлим — минг савол: Россияда юқори лавозимдаги шахслар ўлими нега кўпаймоқда?

    Куни кеча Россия собиқ транспорт вазири Роман Старовойт Одинсово шаҳрида ўлик ҳолда топилди. Аслида, сўнгги уч йилда Россияда собиқ мулозимларнинг ўз жонига қасд қилиши шу даражада кўпайдики, бу ҳолат ҳақиқий “эпидемия”га айланди. Маълумотларга кўра, уч йил ичида юқори лавозимли раҳбарлар орасида ўттизга яқин сирли ўз жонига қасд қилиш ёки маиший қотиллик ҳолатлари қайд этилган. Ғарб ОАВлари бу ҳолатни Sudden Russian death syndrome, яъни “тўсатдан рўй берадиган рус ўлим синдроми” деб атайди.

    Хўш, собиқ амалдорлар нима учун ўз жонига қасд қилмоқда? Бу сирли ўлимлар ортида қандайдир кўринмас куч борми? Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз.

    Роман Старовойт ўлими

    Россия транспорт вазирлигидаги манбанинг Reuters агентлигига берган маълумотига кўра, Роман Старовойт ўтирган вазирлик курсиси бир неча ой олдин қимирлашни бошлаган.

    Бунга Россия ва Украина ўртасидаги чегара — Курск вилоятида ҳимоя чоралари учун ажратилган маблағлар билан боғлиқ коррупция можароси сабаб бўлган.

    53 ёшли Старовойтнинг аниқ ўлим вақти номаълум. Россия Тергов қўмитаси унинг ўлими ҳолатларини аниқлаш устида иш олиб бораётганини билдирган.

    Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари берган маълумотга кўра, Старовойтга тегишли тўппонча (унга тўппонча Россия ички ишлар вазирлиги томонидан 2023 йилда совға қилинган) унинг жасади ёнида, Tesla автомобили ичидан топилган. Бироқ баъзи рус ОАВлари қурол яқин атрофдаги буталарда топилганини билдирган.

    Пистолет, из которого, как сообщается, застрелился Старовойт, был вручен ему руководством МВД в 2023 году.
     Россия ИИВ томонидан Роман Старовойтга совға қилинган тўппонча
    Фото: даилймаил

    Старовойт 2024 йилнинг май ойида транспорт вазири этиб тайинлангунга қадар, у деярли 5 йил давомида Курск вилояти губернатори лавозимида ишлаган.

    Транспорт вазири бўлганидан атиги уч ой ўтиб, Украина қўшинлари Курск орқали Россияга кириб келган. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери Россияга амалга оширилган энг йирик хорижий ҳужум бўлган эди.

    2025 йилнинг апрелида Старовойт ўрнига губернатор этиб тайинланган Алексей Смирнов Курск ҳимояси учун ажратилган маблағларни ўзлаштиришда айбланди. Бу маблағлар чегарани мустаҳкамлаш учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг талон-торож қилиниши Курск вилоятини Украина ҳужумлари учун очиқ ва заиф ҳолга келтирган.

    Сиёсатшунос Сергей Марков собиқ Россия транспорт вазирининг ўлими бўйича қуйидагича фикр билдирди:

    “Россия элитасида собиқ транспорт вазири Роман Старовойтнинг ўз жонига қасд қилгани шокни келтириб чиқарди. Бу ҳодиса Путин уни лавозимдан олганидан атиги бир неча соат ўтиб содир бўлди.

    Менимча, ъўз жонига қасдъ версияси орқали аслида унинг ҳақиқий ўлдирилганини яширишмоқда. Яъни у қамоққа олингач, кимларгадир қарши гувоҳлик бериши мумкин бўлган шахслар томонидан йўқ қилинган”, деган у.

    Фон изображения
    Старовойтнинг ўз жонига қасд қилган жой
    Фото: Коммерсант

    Тўсатдан рўй берадиган ўлим синдроми

    Тҳе Атлантиc нашри биринчи бўлиб Sudden Russian death syndrome (таржима: тўсатдан рўй берадиган рус ўлим синдроми) атамасини тилга олган манбалардан бири. Ушбу нашр ёзган айрим мақолалар Украинадаги “махсус операция” бошланган йили (2022 йил, 22 февраль – таҳр.) Россияда юз берган шубҳали ўлимларга бағишланган.

    Мисол учун, бу мақолада — россиялик бизнесменлар, олигархлар, амалдорлар ва журналистларнинг бирин-кетин “сирли” тарзда ҳалок бўлаётгани геосиёсий контекст билан, айниқса, Украинадаги уруш ва Россияга қарши киритилган халқаро санкциялар билан боғлиқ экани айтилади.

    Тhе Аtlantic’нинг ёзишича, 2022 йилда бундай ҳолатлар сони йигирмага яқинлашган. Бу эса уларни статистик жиҳатдан муҳим ҳодисага айлантирган. Муаллифлар айрим ўлимлар ростдан ҳам тасодифий бўлиши ёки Россияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ва алкоголизм даражасининг юқорилиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тан олади. Бироқ бу воқеаларнинг оммавий тус олгани – ўлимлар табиийлигини шубҳа остига қўяди.

    Фон изображения
    Россия президенти Владимир Путин ва марҳум Роман Старовойт
    Фото: блуэwин.ч

    “Эпидемия”нинг бошланиши

    Статистик рақамларга юзлансак, Россияда 2022 йилнинг ўзида 30 га яқин тадбиркор ёки мулозимларнинг сирли равишда вафот этганини кўришимиз мумкин.

    Улар орасида “Газпром Инвест” транспорт хизмати раҳбари Леонид Шулман, “Татнефтехиминвест” топ-менежери Дмитрий Тесленко ва “Газпром” ҳисоб-китоб маркази бош директори ўринбосари Александр Тюляков, “Медстом” тиббий компанияси директори Василий Мелников, “Газпромбанк”нинг собиқ вице-президенти Владислав Аваэв, “Новатек” директорлар кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Сергей Протосеня, “Лукойл” бошқарув кенгашининг собиқ аъзоси Александр Субботин бўлган.

    2023 йилда ҳам 25 дан ортиқ давлат корпoрацияларида муҳим лавозимларда фаолият юритган шахслар шундай тақдир соҳибига айланган.

    2024 йилда эса 16 та сирли ўлим ҳолати аниқланган бўлса, жорий йилда 3 та шундай воқеа (Роман Старовойт учинчиси бўлди – таҳр.) содир бўлган.

    Энг қизиғи, ўлим ҳолатлари деярли бир-бирига жуда ўхшаш. Мисол учун, деразадан тушиб кетиш, жонига қасд қилиш ёки кутилмаган “бахтсиз ҳодиса” сценарийси кўп такрорланган. Хўш, нега?

    “Татнефтехиминвест” топ-менежери Дмитрий Тесленко ва “Газпромбанк”нинг собиқ вице-президенти Владислав Аваэв
    Фото: коллаж

    “Мокрое дело” мафияси

    Айрим мутахассислар агар Россияда собиқ мулозимлар тўппонча билан ўз жонига қасд қилса, бу улар учун берилган ўзига хос имконият (худди самурайлар каби “ҳара-кири” қилиш) эканлигини таъкидлайди.

    Жумладан, Hermitage Capital бош директори Билл Бровдер Россиядаги юқори мартабали бизнесменлар ва амалдорларнинг “сирли ўлим” ҳолатларини чуқур таҳлил қилган. У бу ўлимларнинг ортида Кремль ёки Путинга оид махфий ва зўравон “мафия” сиёсати турган бўлиши мумкинлигини айтиб, шундай ёзади:

    “Агар бир хил соҳада ишловчи одамлар бир хил тарзда ўлиб кетса, бу ҳолат менга қотилликлар эпидемияси каби кўринади. Шахсий тажрибамга кўра, Владимир Путин ҳақиқий мафия бошлиғи. Агар раҳбарлар керакли пулни беришдан бош тортса, уни йўқ қилади ва кейин унинг ўрнига келган кишига худди шу талабни қўяди.

    Владимир Путин санкциялар туфайли бутунлай фалажланган... Фаол санкциялардан четда қолган ягона пул манбаи — нефть ва газ саноатидан келадиган даромадлардир. Энди у урушни юритиш учун кўпроқ маблағга муҳтож”.

    Фон изображения
    Россия раҳбари
    Фото: ru.kremlin.ru

    Билл Бровдернинг қўшимча қилишича, рус тилида “мокрое дело” (ҳўл иш) деган ибора мавжуд бўлиб, бу яширин қотилликларни билдиради. Бу жараёнда шахсларга “ўз жонига қасд қилиш” буюрилади, акс ҳолда оила аъзолари хавф остига тушиши мумкин.

    Айрим таҳлилчилар – масалан, Фиона Ҳилл ва Марк Галеотти бу ҳодисалар орқасида марказлашган фитна эмас, балки баъзан ўз жонига қасд, баъзида эса рақиб гуруҳлар томонидан қилинган суиқасдлардан иборат мустақил ҳолатлар бўлиши мумкинлигини айтади.

    Айтиш мумкинки, Роман Старовойт ўз жонига қасд қилган биринчи ва охирги мулозим эмас. Юқорида кўрганимиздек, сўнги йилларда Россияда мансабдорлар шахсларнинг қандайдир “кутилмаган бахтсиз ҳодиса” туфайли ҳалок бўлиши шу даражада кўпайганки, бу одатий ҳолдек таассурот қолдиради кишида. Бу ҳодисалар ортида беркитилаётган сирни билиш учун эса мурдаларни гапиртиш лозим. Аммо, афсуски, мурдалар гапирмайдилар.

    8 июл, 19:43   Изоҳ (0)   5348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#алигархлар#ўз жонига қасд қилиш#Роман Старовойт#таҳдид
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.