• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон ТИВ раҳбари Европа билан музокараларни беҳуда деб атади

    Агар Европа давлатлари Теҳрондан тинч ядро дастурини ривожлантириш ҳуқуқидан воз кечишни талаб қилишда давом этса, Эрон улар билан олиб бориладиган музокараларни фойдасиз деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ислом республикаси Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.

    Фото: Getty Images
    “Агар Қўшма кенг қамровли ҳаракат режаси бўйича комиссия мувофиқлаштирувчиси (ЕИ ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас назарда тутилмоқда) келажакдаги ҳар қандай музокараларнинг мақсади “Эрон ядро дастурини тўхтатиш” эканига ишонса, у ҳолда ЕИ ва Буюк Британиянинг келажакдаги музокараларда иштироки ўз долзарблигини йўқотади ва маъносиз бўлиб қолади”, дея таъкидлади Ароқчи.

    У шу тарзда Калласнинг Эрон ядро дастурини “тўхтатиш” бўйича музокараларни иложи борича тезроқ қайта бошлаш зарурлиги ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирган.

    Эронлик дипломатнинг таъкидлашича, Калласнинг баёнотларидан келиб чиқадики, энди у учун Ядро қуролини тарқатмаслик шартномаси (ЯҚТШ)га қўшилган барча мамлакатларнинг тинч атом энергиясини ривожлантириш ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалари ҳам, ядро битимининг ўзи ва у билан боғлиқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюцияси ҳам аҳамиятсиз бўлиб қолган.

    2015 йилда Эрон ҳамда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция Қўшма кенг қамровли ҳаракат режасини (ҚКHR) имзолаб, 2002 йилда Ғарбнинг Теҳронни ядро қуролини ишлаб чиқаришда айблаши туфайли бошланган инқирозга барҳам берди. Бироқ 2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп келишувдан чиқишини эълон қилди ва Американинг Эронга қарши барча санкцияларини тиклади. Бунга жавобан, 2020 йилда ислом республикаси ҚКHR бўйича ўз мажбуриятларини қисқартиришини ва Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторларининг мамлакат ядро объектларига киришини чеклашини маълум қилди.

    2025 йилда Эроннинг АҚШ билан олиб борган беш босқичли музокаралари Исроилнинг ислом республикасига қарши ҳарбий операцияси бошланиши ва АҚШ Қуролли Кучларининг Эрон ядро объектларига зарбалари туфайли натижасиз якунланди. Шу билан бирга, Теҳрон билан Эрон атоми бўйича янги келишув тузишда воситачилик қила олмаган Европа учлиги (Буюк Британия, Германия ва Франция) вакиллари ҳам музокаралар олиб борди.

    Бундан аввал Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Халқаро атом энергетикаси бўйича агентлик (МАГАТЭ) билан ҳамкорликни тўхтатувчи қонунни имзолангани хабар қилинганди.

    3 июл, 20:20   Изоҳ (0)   1569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#Европа

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.