Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Турк актрисаси Ҳанде Эрчел мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.

Озарбайжонлик хонанда Роза Зергели 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан ўзбек ўғил-қизларини табриклади.

Шунингдек, “Ҳомай” қўшиғи билан танилган бошқирдистонлик “Ай Ёла” гуруҳи ҳам ёшлар куни муносабати билан Тошкентда ўтган гала-концертда қўшиқ куйлади.

“Калмар ўйини” сериалининг барча мавсумларида суратга тушган актёрлар финал мавсум тақдимотида бир ерга жамланди.
Дилноз Ҳакимова бўлажак турмуш ўртоғини туғилган куни билан табриклаб, “Туғилган кунингиз билан, севгилим”, дея пост жойлади.

Инстаблогер Озод Хуррамов Дубай шаҳридаги янги сурати билан бўлишди.

Блогер, вайнер Бобур Мансуров янги уйини таъмирдан чиқариб, аёли билан кўчиб ўтди. У рафиқаси билан барчага шундай чиройли уйда яшашни тилади.
Барчага яхши кайфият улашувчи хонанда Севинч Мўминова бу йил 43 ёшни қаршилади. Аммо ҳанузгача уни ёшлик энергияси тарк этмаган.
Вайнерлар Шаҳло Алижонова ва Шохруз Рўзибоев табиат қўйнида қонуний никоҳдан ўтди. Келин-куёвнинг блогер дўстлари ва яқинлари уларнинг бахтли кунида хурсандчилигига шерик бўлди.
Актёр Умид Искандаров илк марта оталик мақомига эришгани муносабати билан ўғли учун бешик тўйи ўтказди.
Изоҳ (0)