Ижтимоий тармоқларда давлат хизматчисининг видеоселектор пайти тиззасида ўтирган аёлни қучоқлаб олгани акс этган сурати тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири матбуот котиби ушбу мансабдор ишдан олинганини билдирди.

“Хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади”, дейилади расмий хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракат қилган мансабдор Каттақўрғон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
2025 йил апрель ойида Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Д.У. ва унинг ўринбосари С.Б. иш жойида психотроп модда истеъмол қилгани учун ишдан бўшатилганди.
Изоҳ (0)