• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистон объектив равишда Марказий Осиёнинг келажаги учун алоҳида масъулиятни ўз зиммасига олган” — Абдулазиз Комилов

    “Янги Ўзбекистон” газетасида президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг “Ўзбекистон ташқи сиёсатида Янги Марказий Осиё” номли мақоласи эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унда эътироф этилишича, туб ўзгаришларга, тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишга, қўшнилар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйишда эскирган ёндашувлардан батамом воз кечишга бўлган ижтимоий талабни чуқур ҳис қилган етакчи — Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев бўлди.

    Ўзбекистон раҳбари янги яхлит Ташқи сиёсат доктринасини шакллантирди. Унда халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб муаммолари, замонавий таҳдид ва хатарлар, янги дунё тартиботини шакллантириш ва бошқа масалаларга нисбатан Ўзбекистоннинг қарашлари ва ёндашувлари белгиланган.

    Доктринада дунёнинг ривожланган давлатлари билан тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш асосида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. Осиё, Европа, Америка ва Африканинг етакчи давлатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар билан изчил сиёсий мулоқотни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

    Ушбу Доктринада Ўзбекистон президенти томонидан Марказий Осиё минтақаси Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий устувор йўналиши этиб белгиланган. “Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги”га эришиш энг муҳим мақсад қилиб қўйилди.

    “Ўзбекистон объектив равишда Марказий Осиёнинг келажаги учун алоҳида масъулиятни ўз зиммасига олган. Бу омил биз минтақанинг барча мамлакатлари билан умумий чегараларга эга эканлигимиз билан изоҳланади. Мамлакатимизда Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпи, минтақадаги барча халқларнинг йирик жамоалари яшайди. Ўзбекистон тараққиётининг деярли барча ҳаётий муҳим масалалари — сувдан тортиб, транспорт йўлаклари, минтақавий хавфсизлик ва савдо-сотиққача чегарадош давлатлар билан яхши қўшничилик ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган муносабатларга боғлиқ”, дейилади мақолада.

    Таъкидланишича, айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистон раҳбари 2016 йилда парламентга йўллаган биринчи мурожаатномасида устувор йўналишларни аниқ белгилаб, Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни мустаҳкамлашни биринчи ўринга қўйганди.

    “Мамлакатимизнинг миллий манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Марказий Осиё минтақаси Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий устувор йўналиши ҳисобланади. Биз яқин қўшниларимиз Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб боришга содиқ қоламиз”, деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

    Мамлакат етакчиси ушбу тарихий мурожаатида Тошкентнинг яқин қўшниларга нисбатан конструктив сиёсат олиб бориш, тўпланиб қолган минтақавий муаммоларни тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва оқилона муросага эришиш асосида ҳал этиш, минтақа қоқ марказида жойлашган мамлакат сифатида Ўзбекистон атрофида дўстлик ва фаровонлик, хавфсизлик ва барқарорлик ҳудудини яратиш борасидаги қатъий ниятини баён этди.

    Ўзбекистон раҳбари томонидан ҳукумат ва ташқи сиёсат идоралари олдига минтақавий сиёсатнинг асосий вазифалари — чегараларни тартибга солиш жараёнларини якунлаш, сувдан оқилона ва адолатли фойдаланиш масалаларини биргаликда ҳал этиш, мамлакатларнинг иқтисодий, экологик, транспорт-логистика ва илмий-технологик ривожланишдаги ўзаро боғлиқлигини шакллантириш ва бошқа масалалар белгилаб берилди.

    14.08.2024, 10:03   Изоҳ (0)   3468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистоннинг яна бир ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади

    14.08.2024, 09:08

    Қаршидаги бассейнда 18 ёшли йигитни ток урди. У шифохонага етмай вафот этган

    14.08.2024, 00:09

    Ўзбекистон савдо бозоридаги ислоҳотлар: яроқсиз стандартлардан воз кечиш, логистик тўсиқларни енгиб ўтиш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида 

    13.08.2024, 23:43

    “Дарё” дайжести: 13 августнинг энг муҳим хабарлари 

    13.08.2024, 22:43

    Президент масъулларга сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди

    13.08.2024, 21:14

    Америка компанияси Ўзбекистон бизнес-жетларига хизмат кўрсатади  

    13.08.2024, 20:58
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.