Қашқадарё, Навоий ва Самарқандда содир бўлган ЙТҲлар, Фарғонада ИИБ хонасига олиб кирилган эркак ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилиши, Маданият вазирлигининг Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабати — “Дарё” нашри бугун, 5 июлда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Тошкентда 23 ёшли қиз ўзини саккизинчи қаватдан ташламоқчи бўлди
Қиз оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Тошкентда Spark икки пиёдани уриб юборди
ЙТҲ оқибатида пиёдалар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Тошкентдаги савдо марказида юз берган жанжал бўйича текширув бошланди
Ҳолат акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди
Ушбу лавозимни Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Бахтиёр Иброҳимов эгаллади.
Навоийда 2-синф ўқувчиси автомобиль босиб кетишидан ҳалок бўлди
У йўлни кесиб ўтаётганида катта тезликда келаётган BYD Song Plus уриб юборган.
Қашқадарёда BYD, Spark ва Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
Ҳодиса Spark транспорт воситаси орқага қайрилиб олишга уринганида юз берган.
Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди
“Озодбек Назарбеков Ўзбекистоннинг барча қонунларини ҳурмат қилади ва риоя этади”, дейилади унда.
Рақобат қўмитаси электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани ўрганилишини маълум қилди
Шу мақсадда тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.
“Э-актив”дан воз кечдик, “Э-актив” бўлмайди” — Шерзод Кудбиев
“Э-актив” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган вақтда тадбиркорлар жиддий эътирозлар билдирган эди.
Ўзбекистонда тест синовларида иштирок этишга рухсат берилган абитуриентлар сони маълум қилинди
Тест синовларини ўтказиш учун 73 та ёпиқ турдаги катта сиғимли бино тайёрланмоқда.
Фарғонада фуқаро бировнинг уйини ўзиники эканини айтиб, 20 минг долларга сотиб юборди
У бунинг учун қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган.
Фарғонада ИИБ хонасига олиб кирилган эркак ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилгани юзасидан изоҳ берилди
“У ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳаракатлантирган”, дейилади хабарда.
Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди
Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари кутиб олди.
“Йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак” — жамоат фаоллари аянчли ЙТҲлар ҳақида
Фаоллар мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлиги етарли даражада таъминланмаётганидан хавотир билдирмоқда.
Изоҳ (0)