• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Қиймати 102 минг доллар: Республика Маънавият ва маърифат маркази сайт ва мобил илова яратмоқчи

    Тендер маълумотига кўра, сайт ва мобил илова яратиш орқали миллий қадриятларни тарғиб қилиш мақсад қилинган.

    Фото: etender.uzex.uz

    Республика Маънавият ва маърифат маркази “qadriyatim.uz”, “tanlov.manaviyat.uz” сайти ва мобил иловасини яратиш хизмати учун 1,3 миллиард сўмлик (102 минг доллар) тендер ўтказди. Бу ҳақда etender.uzex.uz платформасида маълум қилинган.

    Платформага жойланган, марказ директори Отабек Ҳасанов имзолаган ҳужжатда ёзилишича, мазкур маблағ дастурий таъминот ва маҳсулотлар ишлаб чиқиш, ахборот технологиялари соҳасида консалтинг хизматларига сарфланади.

    Тендер жорий йил 1 июлдан 8 июлгача ўтказилган ва бир йиллик баённома расмийлаштирилган.

    Сайтга жойланган маълумотда лойиҳанинг тўлиқ номи “Миллий қадриятлар атласи” веб-сайти ва мобил иловаси экани ёзилган. Сайт ва мобил илова яратишда 2024 йил 21 февраль кунги президент фармонининг “жамиятда замонавий билимларни оширишга қаратилган қизиқарли тест саволларини ўз ичига олган ютуқли ўйин ва викториналарнинг махсус тизимини, уларнинг мобил иловасини яратиш” банди асос қилиб олинган. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг 2023 йил 22 декабрда Республика Маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилишида берган топшириқлари асос сифатида келтирилган.

    Қайд этилишича, лойиҳа мақсади — ўзбек миллий урф-одатлари, маросимлари, байрамлари, халқ ўйинлари каби қадриятлар тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда уларни оммалаштириш. Сайт ва иловага жамиятда замонавий билимларни оширишга қаратилган қизиқарли тест (тарихий, маънавий, ижтимоий, сиёсий ва ҳ.к.) саволларини ўз ичига олган ютуқли ўйин ва викториналар жойланади.

    Манфаатдор идоралар билан бирга “Энг яхши тасвирий санъат асари”, “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши аудиоролик”, “Энг яхши гифлар туркуми”, “Энг яхши лайфхак”, “Энг яхши вайнлар туркуми”, “Энг яхши Telegram канали”, “Энг яхши Facebook саҳифаси” ва “Энг яхши YouTube канали” танловлари ўтказилади, дейилади лойиҳа мақсади ҳақидаги ахборотда.

    Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар томонидан сайт яратиш учун сарфланадиган йирик маблағлар жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлиб келади. Масалан, 2022 йил ноябрда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 8,4 миллиард сўм эвазига “Онлайн Маҳалла” ахборот тизимини яратишни буюртма қилганди. Мазкур буюртма тендер ўтказилмасдан амалга оширилгани жамоатчилик  эътирозларига сабаб бўлган. Антимонополия қўмитаси ҳолат юзасидан изоҳ бераркан, ушбу буюртма “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 71-моддасига асосан қонуний эканини маълум қилган.

    Шунингдек, 2023 йилда маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда давлат мукофотларига сазовор бўлган маданият ва санъат намояндалари порталини яратишга 488 миллион сўм ажратилиши бўйича буйруқ чиқарган. Маданият вазирлиги 15,5 миллиард сўмга иккита махсус автомобиль харид қилгани ҳам жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган. Вазирлик бунга изоҳ бериб, харид президент қароридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилганини асос қилиб келтирган.

    17.07.2024, 19:45   Изоҳ (0)   3381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Назорат йўқ, алоҳида ваколатли орган етишмайди, рақобатсиз савдолар ва ортиқча гаров пули — Давлат харидлари тизими ислоҳотга муҳтож(ми?)

    13.06.2023, 15:39

    Антимонополия кўрсатмасига асосан бекор қилиниб, такроран ўтказилган йирик тендер савдолари эълон қилинди

    12.01.2024, 12:34

    “Электр энергияси бозори ташкил этилиб, савдолар онлайн амалга оширилади” — Шерзод Хўжаев

    10.07.2024, 22:35

    Рақобат қўмитаси “жонланди”: кутилмалар қандай?

    15.07.2024, 21:10

    Рақобат қўмитаси суд орқали Korzinka’дан жарима ундирмоқчи

    17.07.2024, 18:42

    Ўзбекистонда мансабдорлар кўпроқ қандай жиноят содир этаётгани таҳлил қилинди

    17.07.2024, 18:14
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.