• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муаммоли кредитлар, шаффоф бўлмаган амалиётлар ва давлат назоратининг юқорилиги: Ўзбекистон молиявий сектори барқарорлиги таҳлили

    Ўзбекистоннинг молиявий тизими сўнгги йилларда ўсиш ва ислоҳотлар йўлида муайян ютуқларга эришди, бироқ муаммолар ҳанузгача мавжуд — хусусан, давлатга қарашли банкларнинг устун мавқеи, тўлиқ очиб берилмаган кредит хавфлари ва тартибга солишдаги бўшлиқлар бунга мисол бўла олади. Бу хулосалар Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Жаҳон банки билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор ўтказган Молиявий сектор баҳолаш дастури (ФСAP) натижаларида қайд этилган.

    Foto: Google Images
    Фото: Google Images

    Ислоҳотлар суръати: умидли старт

    2017 йилдан бери Ўзбекистон бир қатор муҳим ислоҳотларни амалга оширди. Валюта курслари бирлаштирилди (банк ва “қора бозор” нархи тенглаштирилди — “Дарё” изоҳи), нархлар бозор тамойилларига ўтказилди, банклар ва марказий банк тўғрисидаги янги қонунлар қабул қилинди. 2023–2024 йилларда учта давлат банки хусусийлаштирилди, яна тўрттаси навбатда турибди.

    Сектор ҳажмида улкан ўсиш кузатилди – молиявий тизим активлари 2017 йилдан бери 9 баравар ошди, кредитлар ЯИМга нисбатан 52,9 фоизга етди. Аҳолига берилаётган кредитлар кўпайди, долларлашув эса аста-секин камаймоқда.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Давлат устунлиги — асосий муаммо

    Аммо бу ўсиш фонида молиявий сектор ҳануз давлатга таянади. 9 та давлат банки тизимдаги активларнинг 60% дан ортиғини назорат қилади. Энг хавфлиси – йўналтирилган ва имтиёзли кредитлар ҳануз амалда. 2024 йил охирида улар жами кредитларнинг 24 фоизини ташкил этди (2020 йилда 39% эди).

    Бу кредитлар иқтисодий ресурслар самарадорлигини пасайтиради. 2017–2023 йиллар оралиғида давлат бу банкларни 5,8 млрд долларга тенг капитал билан қўллаб-қувватлади (ЯИМнинг 5 фоизи).

    Кредит сифати ва яширин хатарлар

    Расмий статистикада муаммоли кредитлар (NPL) даражаси 4% деб кўрсатилган бўлса-да, Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ИФРС) бўйича бу кўрсаткич 7,8% ни ташкил этади. Субстандарт кредитлар, айниқса, давлатга тегишли тижорат банкларида 21,5% гача етган. Энг йирик 10 та қарздорнинг умумий кредитлари миқдори банк капиталининг 142 фоизини ташкил этади.

    Стресс-тест натижаларига кўра, оғир иқтисодий шароитларда банклар тизимининг капитал етарлилик даражаси (CАР) белгиланган минимум 13% дан, 9,9% гача камайиши мумкин. Агар банкларнинг актив сифати (яъни кредитларнинг ҳақиқий хавф даражаси) тўғри баҳоланса, бу кўрсаткич янада пасайиб, 7,7% га тушади. Бундай ҳолатда банк тизими умумий ҳисобда 79 триллион сўмлик капитал танқислигига дуч келади, бу эса мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 3,6 фоизига тенг.

    Банкларда валюта хавфи ҳам сезиларли даражада баланд — корхоналарга берилаётган хорижий валютадаги кредитлар (масалан, доллар кредитлари) кўплаб ҳолларда тегишли даражада ҳимояланмаган. Яъни, бу корхоналар даромадларини асосан сўмда топади, лекин қарзини долларда тўлаши керак бўлади. Агар доллар курси ошса, уларнинг қарзни қайтариш қобилияти сезиларли даражада ёмонлашади — корхоналарга берилаётган доллар кредитлари етарлича хедж қилинмаган.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ликвидлик ва инқирозга тайёргарлик: мувозанат нозиклигича қолмоқда

    Ҳозирда банк тизимининг ликвидлик ҳолати барқарор кўринади, бироқ баъзи банкларда депозитлар тор доирадаги йирик мижозларга таянади. Бу эса кутилмаган маблағ чиқимлари юз берса, ликвидлик инқирозини келтириб чиқариши мумкин.

    2025 йилда янгиланган депозит суғуртаси тизими ҳали тўлиқ ишга тушмаган, айниқса юридик шахслар омонатлари бўйича. Бундан ташқари, фавқулодда ликвидлик ёрдами (ЭЛА) ва эрта аралашув механизмлари учун зарур бўлган институтлар ва ҳуқуқий асослар ҳануз етарли даражада шаклланмаган.

    Шу сабабли, тизим юзаки барқарорликка эга бўлса-да, реал инқироз ҳолатларига қарши тўлиқ тайёр эмас.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Нима қилиш керак?

    ХВЖ Ўзбекистон молиявий сектори барқарорлигини сақлаш учун қуйидагиларни тавсия қилмоқда:

    • Банкларни тугатиш тўғрисидаги қонунни (БРЛЛ) қабул қилиш.

    • Молиявий барқарорлик кенгашини ташкил этиш.

    • Йўналтирилган ва имтиёзли кредитларни босқичма-босқич тугатиш.

    • Марказий банк мустақиллигини кучайтириш.

    • Активлар сифати бўйича аниқ ҳисобот бериш ва давлат банкларидаги тижорат ва субсидияланган кредитларни ажратиб кўрсатиш.

    Хулоса: Узоқ муддатли ва мустаҳкам ўзгаришлар сари йўл

    Ўзбекистон молиявий сектори ташқи зарбаларга дош бера олди, аммо яширин муаммолар — давлатга таяниш, шаффоф бўлмаган кредит амалиётлари — жиддий хатар бўлиб қолмоқда. Бугун бу тизимни демонтаж қилиш эмас, балки уни шаффоф, ҳисобдор ва бозорга мос шаклга келтириш муҳим.

    Агар сиёсий ирода ва институционал интизом давом этса, Ўзбекистон молиявий сектори ҳақиқий барқарор ўсиш омилига айланиши мумкин.

    25 июн, 13:10   Изоҳ (0)   1409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилди (фото)

    25 июн, 12:54

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    25 июн, 12:10

    Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олинди

    25 июн, 10:56

    Ўзбекистонда банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

    25 июн, 10:29

    Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади

    25 июн, 08:38

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    24 июн, 23:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.