• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси июнь ойида 13,3 фоизга пасайди

    Ўзбекистонда июнь ойида автотранспорт воситаларининг умумий савдолари 13,6 фоизга пасайди. Фаоллик йиллик ҳисобда 1,4 баравар қисқарди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида сўз боради.

    Фото: “Дарё” 

    Июнь ойидаги тадқиқ натижаларига кўра, республика бўйича автотранспорт воситаларининг умумий савдолари 13,6 фоизга камайган ҳамда қарийб 87 минг донани ташкил этган. Йиллик ҳисобда бозор фаоллиги 1,4 бараварга қисқарган.

    Шу билан бирга, янги енгил автомобилларнинг бирламчи бозори иккиламчи бозорга қараганда анча барқарор динамикани намойиш этмоқда. Электр автомобиллар сегменти эса алоҳида қизиқиш уйғотмоқда, бу йўналишда бирламчи бозорда сотувларнинг 28 фоизга пасайганига қарамасдан, иккиламчи бозор 2,4 фоизга ўсишни намоён этган.

    Ушбу динамика қисман мавсумий омилларга боғлиқ бўлиши мумкин, чунки ёзги мавсум анъанавий равишда ишбилармонлик фаоллигининг пастлиги билан характерланади, дейилади таҳлилда.

    Енгил автомобиллар сегментидаги вазият

    Олдинги ойга нисбатан 14 фоизга ўсиш кузатилган май ойида енгил автомобиллар савдолари йил бошидаги бир оз пасайишдан сўнг тикланиш белгиларини кўрсатаётган эди. Бироқ июнь ойида сотувлар ҳажми яна 13,3 фоизга, 77,6 минг донагача пасайиши юз берган.

    Йил ҳисобида енгил автомобиллар бозори ҳам қисқарди, бу йўналишда сотувлар бир йилда 1,4 бараварга пасайган.

    Ҳудудий кесимда енгил автомобиллар савдосининг динамикаси шуни кўрсатмоқдаки, июнь ойида энг катта пасайиш Сурхондарё ва Андижон вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида — ўртача 22 фоизга — қайд этилган.

    Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда сотувлар ошгани кузатилган. Хусусан, 6 ойда Хоразм ва Навоий вилоятларида ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда ўртача 7 фоизлик ижобий динамика кузатилмоқда.

    Бирламчи автобозордаги вазият

    Июнь ойида енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида савдолар ўтган ойга нисбатан 9 фоизга камайган ҳамда 26 минг донадан ошган. Йиллик ҳисобда фаолликнинг кичикроқ — 5,3 фоизга пасайиши қайд этилмоқда.

    Шундай қилиб, янги енгил автомобилларнинг бирламчи бозори иккиламчи бозорга нисбатан анча барқарор динамикани намойиш этмоқда. Июнь ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотувининг қисқариш тенденцияси давом этган. Хусусан, бундай автомобиллар сотувлари май ойига нисбатан қарийб 10 фоизга пасайган. Йиллик ҳисобда ушбу сегментда фаолликнинг бир оз — атиги 0,8 фоизга пасайиши кузатилмоқда.

    Енгил хорижий автомобиллар сегменти турғунлиги давом этмоқда

    Ўзбекистон бозорида хорижий енгил автомобиллар бозори турғунлик белгиларини намоён этмоқда. Июнь ойида ушбу сегментдаги сотувлар атиги 0,4 фоизга ўсган ва 2,4 минг дона атрофидани ташкил этган. Фаолликнинг нисбатан кичик ўсиши йиллик ҳисобда сотувларнинг сезиларли пасайишини қопламайди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан қарийб 34 фоизни ташкил этган.

    Енгил автомобиллар иккиламчи бозори

    Енгил автомобиллар иккиламчи бозоридаги вазият сотувлар динамикасининг пасайиши, йиллик сотувлар ҳажмининг пасайиш тенденциясини сақлаб қолаётгани билан тавсифланади.

    Хусусан, июнь ойида енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги фаоллик ўтган ойга нисбатан 15,3 фоизга пасайган, ўшанда пасайиш 3,4 фоизни ташкил этган эди. Ҳисобот даврида ушбу сегментда 51,5 минг атрофида автомобиль сотилган. Умуман олганда, сотувлар йиллик ҳисобда 1,6 баравардан кўпга қисқарди.

    Электромобильлар бозоридаги вазият

    Июнда енгил электромобиллар сегменти сотувларнинг пасайишини намоён этди. Сотувлар ҳажми 3 минг донага етган, бу эса май ойидагига нисбатан 800 дан ортиққа камдир. Шунга қарамасдан, электромобиллар савдоси ўтган йилнинг июнь ойи даражасига нисбатан 1,3 бараварга ошган.

    Агар Ўзбекистонда электромобиллар бирламчи бозорида сотувлар бир ой ичида сезиларли даражада — 28 фоизга қисқарган бўлса, иккиламчи бозорда бунинг акс тенденцияси кузатилмоқда. Бу сегментда март ойидан буён фаолликнинг ўсиши қайд этилмоқда. Июнь ойида бу кўрсаткич 2,4 фоизни ташкил этган.

    Аввалроқ Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси уч ой ичида биринчи марта ўсгани, UzAutoMotors Lacetti Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабар берган эди. 2024 йилнинг 8 май куни эса UzAutoMotors 15 дақиқа ичида Lacetti’га 4,4 мингта шартнома тузган. Марказий банкка кўра  мамлакатда автомобиллар асл нархидан қиммат сотилишда давом этмоқда.

    12.07.2024, 12:25   Изоҳ (0)   3036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тўрт ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди

    21.05.2024, 22:30

    UzAutoMotors Lacetti ишлаб чиқараётгани маълум бўлди. Яна шартнома бериладими?

    23.05.2024, 23:52

    Cobalt учун шартнома бериш бир кунда тугатилди 

    21.06.2024, 19:58

    Ўзбекистонда тeст синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

    12.07.2024, 12:01

    Тошкентда каннабис таъмли энергетик ичимлик сотилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

    12.07.2024, 11:52

    Хоразмда 417 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

    12.07.2024, 11:41
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда автобуслар тезкор ҳаракатланиши учун BRT йўлаги қурилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 14:51

    Хитой бешинчи авлод J-20 қирувчисидан мингта ишлаб чиқариш ниятида. Экспертлар кузатувлари билан бўлишди

    Дунё | 13 май, 14:50

    “Манчестер Сити” янги мавсум учун уй либосини тақдим этди (фото)

    Спорт | 13 май, 14:45

    Зеленский Истанбулда фақат Путин билан учрашади — Украина президенти офиси

    Дунё | 13 май, 14:30

    Мбаппе ва “ПСЖ” ўртасидаги можаро кескин тус олди

    Спорт | 13 май, 14:02

    Google 10 йил ичида биринчи марта логотипини янгилади

    Дунё | 13 май, 13:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.