• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Гўзаллик

    Коко Шанель ва унинг 20-аср мода оламини ўзгартирган 8 та ихтироси (фото)

    “Аёл киши қанчалик ёмон бўлса, у шунчалик яхши кўринишда бўлиши лозим”. Бу классикага айланган қарма-қарши маъноли сўзлар Коко Шанелга тегишли. У ҳар нарсада, айниқса, мода оламида новатор эди.

    Foto: Pinterest
    Фото: Pinterest

    Габриэлле Шанель 1883 йил 19 августда Франциянинг Саумур шаҳрида туғилган. Агар афсонавий сиймолар абадий яшаганда, шу йилнинг август ойида у 140 ёшга тўлган бўларди. Ўз даври учун Шанель новатор, кучли, таъсирчан ва жасур аёл эди, эҳтимол, шунинг учун эркакларни ҳайратда қолдирар ва кўплаб замондош аёллар у каби Мадемуазел бўлишни хоҳлаганди.

    Бугун сизга мода оламини бутунлай ўзгартириб юборган, ихтиролари бугунга қадар яшаб келаётган Коко Шанелнинг туғилган куни муносабати билан унинг 8 та ихтиролари ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Chanel №5 атири

    Фото: “Новий очаг”

     

    “Атир — бу кўринмас, аммо унутилмас, беқиёс мода аксессуари. У аёл ташқи кўринишининг ташриф қоғози ва аёл кетганида уни эслатишда давом этади.

    Даставвал, ифордан бошлайлик. Ҳақиқатан ҳам, хушбўй Chanel № 5 афсонавий бўлиб улгурди. Савдо статистикаси шуни кўрсатадики, дунёда ҳар ўттиз сонияда кимдир ушбу атирни сотиб олади.

    Ўзининг барча ғояларини мужассамлаштира оладиган мода уйини қидираётган истеъдодли парфюмер Эрнест Бо Коко Шанелга ишлаб чиқилган хушбўй ҳиднинг бир нечта намуналарини ҳавола қилди. Аммо Шанель 5-рақамлисини танлади. Ҳаммаси ўзига хос сабабларга кўра, чунки беш у учун омадли рақам эди. Шанель Эрнест билан биргаликда биринчи бўлиб вербена ва атиргуллар асосида эмас, балки алдегидлар асосидаги атир яратишга қарор қилди. Ўшандан бери ўзгармаган ғайриоддий кристалли шиша идишга жойлаштирилган парфюмерия дунёга 1921 йил 5 майда кириб келди. Кейинчалик Шанель ўзининг барча тўпламларини 5-ойнинг 5-кунида эълон қилишни одатга айлантирди.

    Little black dress

    Фото: “Новий очаг”

    “Кичик қора либос” деганда дарҳол хаёлингизга улуғвор Коко Шанелнинг номи келади. Афсонавий қора либос ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Кокодан олдин бу ранг мотам либоси деб ҳисобланган. Аммо дизайнер унда катта имкониятларни кўрди ва ундан фойдаланди, чунки Коко учун қора ранг оддий нафислик тимсоли эди. У аёлларга қулайлик яратишни истади, уларни қаттиқ корсетлардан, этаги кенг юбкалардан, кўплаб бурма кўйлаклардан қутқарди. У биринчи навбатда бу рангга нисбатан аристократиянинг фикрини ўзгартирди, кейин эса бутун мода оламини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Шанель 1926 йилда биринчи марта Little black dress’ни тақдим этди. Қарийб 100 йил ўтгач ҳам бугунги кунга қадар бу либос аёллар гардеробининг асосий элементидир.

    Йўл-йўл кўйлак ва шимлар

    Фото: “Новий очаг”

    Кўп асрлар давомида шим фақат эркаклар гардеробининг ҳуқуқи бўлган. Коко буни адолатсизлик деб ҳисоблайди. Шанель бу ерда ҳам имкониятдан унумли фойдаланди: ва аввал эркаклар учун мўлжалланган шимлардан кия бошлади, кейин эса уларни аёллар қоматига мослаб қайта яратди. У кун давомида тор моделларни, кўчага чиққанда эса узун ва кенг моделларни афзал кўрарди. Бу борада унинг ўзи: “Мен аёлларга эркинликларини қайтариб бердим”, дея таъкидлаган.

    Дизайнер эркаклар гардеробидан фақат шимларни олмади. Денгиз бўйлаб саёҳатларидан бирида унга денгизчиларнинг йўл-йўл кўйлаги шу қадар ёқдики, уларни гардеробига олиб киришга қарор қилди. Сўнг 1917 йилда у “Денгиз” тўпламини яратди. У, шунингдек, денгизчилардан янги шим — пастки қисми кенг услубни ҳам кўчирди. Ялтироқ шимлар билан у йўл-йўл кўйлак кийишни жуда яхши кўрарди. Шунга ўхшаш қиёфа бугунги кун учун ҳам урфда.

    Твид костюм

    Фото: “Новий очаг”

    20-асрнинг бошларида твид ва трикотаж каби қўпол матолар фақат эркаклар костюмларини тикиш учун мўлжалланган. Аммо 1921 йилда Шанель инглиз услубидан илҳомланиб, дунёга ўзининг янги ижодини кўрсатишга қарор қилди: твид костюм ва тиззадан пастга тушадиган тор юбка (у тиззаларни аёл танасининг энг чиройли қисми деб ҳисобларди). Афсуски, дастлаб жамият бундай “янгилик”ни совуққонлик билан қабул қилди. Бир неча йил ўтгач, Голливуд юлдузлари, сиёсатчиларнинг рафиқалари ва бошқа кўплаб аёллар ушбу либосларни кийишди. Икки қисмдан иборат бўлган мукаммал костюм кўп йиллар давомида муҳим кийим ҳисобланиб келган ва бугунги кунда унинг турфа талқинларини мода уйининг коллекцияларидан топиш мумкин.

    Икки рангли пойабзал

    Фото: “Новий очаг”

    Мода олами икки рангли пойабзал учун ҳам Шанелдан миннатдор бўлиши керак. Ушбу услубда ранг бериш оёқларни визуал равишда узайтиради ва паст товонга қарамай, оёқни янада ихчамлаштиради (у яратган моделда товон қисми квадрат ва атиги 5 см баландликда эди). Оқ ва қора, қаймоқ ва қора рангларнинг комбинацияси классикага айланди ва бугунги кунда ҳар қандай кўринишга осонгина мос келади: юбка ва шимлар билан ҳам. Коконинг ўзи шундай деди: “Бу барча ҳолатлар учун ажралмас пойабзал. Тўрт жуфтлик билан сиз дунё бўйлаб саёҳат қилишингиз мумкин.”

    Узун занжирли кичик сумка

    Фото: “Новий очаг”

    1954 йилда Коко Шанель: “Қўлларимда сумка илиб юришдан чарчадим, бундан ташқари, мен уларни доимо йўқотиб қўяман. Қўллар бўш қолиши учун сумкада тасма бўлиши керак”, деган фикрни илгари суради. 1955 йил февраль ойида узун занжирли сумка яралади. “2.55” модели бу номни ишлаб чиқарилган кундан бошлаб олди. Ўшандан бери ушбу сумка моделининг машҳурлиги юқори нархига қарамай, фақат ўсиб борди. Шунга қарамай, дунёдаги барча мода вакилалари, ҳатто чиқарилган кундан бошлаб ярим асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, бундай сумкага эга бўлишни хоҳлашади.

    Заргарлик буюмлари ва бижутерия

    Фото: “Новий очаг”

    Шанель ниҳоятда оддий ва ихчам кийимларни яратди, аксессуарлар ташқи кўринишни янада индивидуал қилишига ишонди. Бироқ у жуда кўп заргарлик буюмлари ёмон дид билан безатилганини таъкидлади. У биринчи бўлиб заргарлик буюмлари учун мода яратди ва буни “Нозик дидга эга одамлар бижутерия тақади, қолганларнинг бари тилла тақинчоқларга лойиқдирлар”, дея шарҳлади. Унинг ўзи ҳам бижутерия ҳамда қимматбаҳо заргарлик буюмларини моҳирона уйғунлаштира олган. У марваридларни демократлаштирди ва модага айлантирди, бундан олдин улар фақатгина юқори жамиятнинг имтиёзи эди.

    Калта сочлар

    Фото: “Новий очаг”

    Айтишларича, Шанель калта сочларни ўзида тасодифан “синаб кўрган”. Операга борар экан, у сочларини қисқич билан куйдириб қўяди. Сартарош умидсизлик билан кесиш кераклигини айтади. Аммо бу ерда ҳам буюк Коко ютқазмади. Операга кечикиб бўлса ҳам, калта қилиб кесилган сочлар билан боради ва юқори мартабали меҳмонларнинг барини ҳайратда қолдиради. Кўп ўтмай француз аёллари сочларини кестириш учун салонларга югуришди. Янги соч услубининг пайдо бўлиши билан янги турдаги шляпа яралди — у қўнғироқ шаклида эди. Шляпанинг олд қисми қошларга етиб борарди. Коконинг ўзи уни кўзига қадар тушириб кийиб оларди.

    19 август, 17:45   Изоҳ (0)   1040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Финляндияда депутат парламент биносида ўз жонига қасд қилди

    Дунё | 20 август, 00:29

    АҚШ Украинада қўшин жойлаштирмайди — Оқ уй 

    Дунё | 20 август, 00:03

    “Қўллари билан уряпти деб ўйлагандим”: Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:45

    Ўшда Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:35

    Макрон Путиннинг Украинада “ҳозир тинчликка эришишга тайёр эканлигига” шубҳа билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:25

    Колумбияда янги туғилган қизалоққа ChatGPT шарафига исм берилди

    Дунё | 19 август, 23:15

    Трамп Украинадаги тинчлик уни жаннатга етаклаши мумкинлигига умид билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.