• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Қироллик тўй торти шунчаки ширинлик эмас, балки глазур билан қопланган меъморий мўжиза. У 130 килограммдан 230 килограммгача оғирликда бўлиб, бир неча қаватдан иборат ва мураккаб нақшлар, монограммалар ҳамда рамзлар билан безатилади.

    Улкан тўй торти анъанасини қиролича Виктория жорий қилган. 1840 йилда унинг шаҳзода Алберт билан тўйида меҳмонларга деярли 140 килограмм оғирликдаги уч қаватли торт тақдим этилган. Бу торт гуллар, глазурдан ясалган новдалар ва тепасида келин-куёвнинг бюстлари билан безатилган. Ўшандан бери бирорта қироллик тўйи бундай ажойиб тортсиз ўтмайди.

    1863 йилда Эдуард VII ва Дания маликаси Александра никоҳида торт гуллар билан безатилганди. 1923 йилда турмуш қурган Жорж VI ва леди Элизавета Боуз-Лаён тортининг баландлиги эса деярли 3 метрга етиб, гўё саройга ўхшарди. Биринчи қаватида сирли Виндзор қалъаси ва Авлиё Жорж ибодатхонасининг нусхалари, иккинчисида эса келин вояга етган Глемис қалъаси тасвирланганди. 

    Кўпинча тортни сарой ошпазлари тайёрлайди, бироқ ҳозирги кунда монарх оиласига мансуб ёш келин-куёвлар ўз дидларига мос қандолатчиларни ҳам танлаш имкониятига эга. Масалан, 1981 йилда Диана ва шаҳзода Чарльзнинг ҳашаматли тўйида 3,5 минг меҳмонга мўлжалланган 23 та торт бўлган. Улар орасида энг асосийсини Қироллик ҳарбий-денгиз ошпазлик мактабининг новвойи Девид Эвери томонидан тайёрланган мевали торт ташкил этган.

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг тўй тортини Лондонда истиқомат қилувчи америкалик Клер Птак тайёрлаган. Анъанавий мевали торт ўрнига у лимонли ва бузинали торт таклиф қилди, уни ипакдек майин крем билан қоплади ҳамда баҳор ва жуфтлик гўзаллигига ишора қилган ҳолда уни жонли гуллар билан безади. Анъаналарнинг бундай оёқ ости қилиниши инглиз аристократияси вакилларини анчагина ғазаблантирди. Бироқ замон ўзгармоқда.

    Шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон эса анъанавий услубни танлади — сарой бош ошпази Фиона Кернс томонидан тайёрланган қўлбола мевали торт. У беш ҳафта давомида баландлиги деярли бир метрли саккиз қаватли торт устида меҳнат қилди. Ҳар бир қаватда Кетриннинг тўй либосидаги нақшларни такрорловчи бўртма марваридгуллар бор эди. Бундан ташқари, тортни тайёрлашда Англия, Шотландия, Уэлс ва Ирландия рангларини ифодаловчи 17 хил шакар пастасидан фойдаланилди. Юқори қават оилавий гербдагидек жуфтликнинг монограммаси билан безатилган эди.

    Лорддан лордга почта орқали

    Тўйдан кейин торт бўлаклари қиролликнинг қариндош-уруғларига, садоқатли фуқароларига ва хайрия ташкилотларига жўнатилади. Бу анъанани қиролича Елизавета II ва Эдинбург герцоги Филипп бошлаб берган. 1947 йилда уларнинг тўй торти деярли 3 метр баландликда бўлиб, 220 килограмм оғирликка эга эди. Икки минг бўлак маросим меҳмонларига тарқатилади, яна юзлаб бўлаклар чиройли қутиларга жойланиб, бутун мамлакат бўйлаб юборилади.

    Просто королевские свадебные торты)

    Бахт учун сақлаб қўйиб, бир йилдан сўнг истеъмол қилиш

    Бундан ташқари, ХIX асрдан бошлаб Британия аристократиясида тортнинг бир қисмини сақлаш ва уни тўнғич фарзанднинг чўқинтирилиши маросимида истеъмол қилиш анъанаси мавжуд эди. Ўша даврда машҳур бўлган қуруқ мевали ва зич хамирли тортларга ром, бренди, шеррй каби спиртли ичимликлар қўшиларди. Бу тортлар спирт ва шакар туфайли яхши сақланиб, мато ёки мум қоғозга зич ўралиб, салқин омборхоналарда сақланарди. Замонавий тушунчада бу торт эмас, балки кекс ҳисобланади.

    Бу анъанани айниқса Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филипп машҳур қилди. Улар тортларининг юқори қисмини тўйларидан бир йил ўтгач, тўнғич ўғиллари шаҳзода Чарльзнинг чўқинтирилиш маросимигача сақлаб қўйишади.

    Бугунги кунда тортни, ҳатто кремли бўлса ҳам кучли музлаткичларда сақлаш мумкин. Аммо ҳозирда фарзанд кўриш кўпинча бир неча йилга кечиктирилгани сабабли уни тўйнинг навбатдаги йиллигида истеъмол қилиш одат тусига кирди. Бу никоҳнинг мустаҳкамлиги ва муваффақиятини рамзий ифодалайди. Британия қирол оиласи аъзолари ҳам бу анъанани давом эттирмоқда.

    Ейиш эмас, коллекция қилиш

    Қироллик тўйидан совға қилинган торт бўлагини истеъмол қилиш одобдан эмас. Бундай ширинликни одатда асл ўрамида - музлатгичларда, сейфларда, ойнали витриналарда эҳтиёткорлик билан сақлашади. Баъзи коллексионерлар ҳатто бу бўлакларни оилавий қимматбаҳо буюмлар сингари суғурталайди. Уларнинг меросхўрлари эса бу ноёб нарсаларни кимошди савдосида сотади. Бундай ёдгорликлар учун энг машҳур “бозор” Жулиэнъс аукцион уйи бўлиб қолди. Масалан, 2021 йилда шаҳзода Чарльз ва Диананинг тўйидан қолган, 40 йил қутида сақланган торт бўлаги 2500 фунт стерлингга сотилди. Харидор уни нима қилгани номаълум.

    Саройда ишлаган мебел таъмирчиси Найжел Риккец ёш келин-куёв Чарльз ва Дианага антиқа стол совға қилади, ўзи учун эса “Букингем саройи” деб ёзилган эсдалик қутисида уларнинг тортидан бир бўлак олиб қолади. Унинг вафотидан сўнг, 2022 йилда бу ёдгорлик кимошди савдосида рамзий нархга — атиги 170 фунтга сотилади. 

    Просто королевские свадебные торты)

    2024 йилда ҳам кимошди савдога ноёб нусха — 1947 йилда Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидан қолган торт бўлаги қўйилади. Уни Холирудхаус саройининг уй бошқарувчиси Мерион Полсонга шахсан совға қилинганди. Бўлак хитойлик аноним харидорга 2800 долларга сотилгунга қадар унинг оиласида 77 йил сақланган.

    Сақланиб қолган энг оғир ва қимматбаҳо торт бўлакларидан бири қироличанинг хизматида бўлган Мойра Смитга совға қилинганди. Герб, безакли барглар ва сирланган тақа билан безатилган тахминан 700 грамм оғирликдаги бўлак узоқ вақт давомида унинг оиласида сақланган ва деярли янгидай кўринарди. Мойра вафот этгач, у 2565 долларга сотилди. Янги эгаси, коллекционер Жерри Лейтон торт ўзининг қироллик ёдгорликлари тўпламида фахрий ўрин эгаллашини маълум қилди.

    Традиционный английский королевский свадебный торт: duchesselisa —  LiveJournal

    Бироқ бугунги кунда нарх бўйича рекордчи — Уилям ва Кейтнинг мевали тўй тортининг бир бўлагидир. 2014 йилда у 7500 долларга сотилган. Уч йил сақланган торт жуфтликнинг шахсий тилаклари битилган тунука қутига жойлаштирилган эди. Қизиғи шундаки, лотни эр-хотиннинг ўзлари — ё ҳазиллашиб, ё пухта ўйлаб қўйишган.

    6 август, 09:58   Изоҳ (0)   2751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00

    Кенияда автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 9 август, 10:40

    Ўзбекистонда ва Россияда халқаро террорчилик ташкилотининг “ғоябозлари” қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 10:25

    “Тоттенҳэм” Рафаэл Леау учун 100 млн евро тўлайди

    Спорт | 9 август, 10:20

    Озарбайжон ва Арманистон Вашингтонда тинчлик декларациясини имзолади

    Дунё | 9 август, 10:05

    “Уэнздей” сериалининг иккинчи мавсуми ҳақида: қизиқарли, аммо камчиликлардан холи эмас

    Кино | 9 август, 09:50

    Деҳқонобод калий заводи яширин тарзда хусусийлаштирилгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 9 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.