• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Жан Рено 77 ёшда: Марокашда туғилган оддий ишчининг қандай қилиб дунёга машҳур актёрга айлангани ҳақида

    Бугунги кунда Жан Рено энг машҳур француз актёрларидан бири саналади, аммо унинг оламшумул шуҳратга эришиш йўли осон кечмаган. Актёрнинг 77 ёшга тўлиши муносабати билан унинг ҳаёт йўли ҳақида маълумот берамиз.

    Жану Рено - 75! Фото: legion-media.ru

    Ёшлик йиллари

    Бўлажак актёр 1948 йил 30 июлда Касабланка (Марокаш)да туғилган. Унинг ота босмахоначи, онаси эса тикувчи бўлиб, диктаторлик туфайли яхшироқ ҳаёт излаб Испаниядан кўчиб кетишганди. Кичкина Хуан Морено-и-Эррера Хименез (Жан туғилганда шундай ном берилган) илк йилларини Марокашда ўтказади. Бола 12 ёшга тўлганда, оила Францияга кўчишга мажбур бўлади.

    Жан Рено - биография и фильмография актера, личная жизнь

    Оила анча камтарона ҳаёт кечирарди. Отаси кўп ишлашга мажбур эди, шу боис уйга чарчаб қайтиб, фақат тинчлик истарди. Эҳтимол, шу сабабли Жан билан отаси ўртасидаги муносабатлар совуқ эди, бола эса онасига жуда боғланиб қолганди. Шунинг учун ҳам онасининг саратон касаллигидан вафот этиши 17 ёшли йигит учун оғир зарба бўлади.

    “Шубҳасиз, ота-онамни соғинаман. Уларни умрим охиригача соғиниб ўтаман. Отам кам гапирарди, менга меҳрибонлик кўрсатмасди, чунки у 19-асрда туғилган эди. Аммо у мени яхши тарбиялади”, деди Жан Рено оиласи ҳақида “Телестар” нашрига.

    Рено в молодости. Фото: en.24smi.org

    Онасининг вафотидан кўп ўтмай, Хуан Франция фуқаролигини олиш мақсадида ҳарбий хизматга жўнайди. У ердан уни Германияга юборишади. Қийинчиликлар бўлса-да, у кўнгилочар дастурга масъул офицер билан тил топишиб, унинг котиби бўлиб олади.  Кейинчалик у чўнтагида атиги 100 франк ва катта орзуси бор эди...

    Рено болалигиданоқ актёр бўлишни орзу қиларди — ўсмирлик чоғларида ҳатто Касабланкадаги консерватория қошидаги театр тўгаракларига қатнашганди. Ўшанда ота-онаси ўғлининг орзуларини қизиқиш билан тинглашарди, аммо Хуаннинг бир кун келиб жаҳон юлдузига айланишини хаёлларига ҳам келтирмагандилар...

    Тахаллус

    Ҳарбий хизматни ўтаб, фуқаролик олган йигит дарҳол Рене Симон студиясига актёрлик касбининг сир-асрорларини ўрганиш учун йўл олади. Ўша ерда унга бу исми билан одамлар хотирасида қолиши қийин бўлишини айтишади ва Хуан тахаллус ҳақида ўйлай бошлайди. Рено узоқ вақт бош қотиради, турли вариантларни кўриб чиқади, ҳатто ўзини Жонатан Бранн деб аташни ҳам ўйлайди. Бироқ охир-оқибат ўз исмидаги ортиқча ҳарфларни олиб ташлаб, Жан Ренога айланади.

    Жан Рено – биография, фото, личная жизнь, жена и дети, рост и вес 2025 |  Узнай Всё

    Кинога қадам қўяётганимда, бундай қийин исм билан актёрлик карьерасини унутишим кераклигига ишора қилишди. Юлдузларнинг исмлари анча қисқа эканини ўзим ҳам кўрганман. Шунинг учун ўзимни Жонатан Бранн деб атадим ва бор кучим билан америкалашишга ҳаракат қилдим: қора кўзойнак тақдим ва сочларимни узун қилиб ўстирдим. Натижа нолга тенг бўлиб чиқди: режиссёрлар менга эътибор беришмасди. Шунда ҳамма гап симметрияда деб ўйладим: кўплаб машҳур актёрларнинг исмлари ва фамилияларида ҳарфлар сони бир хил - масалан, Ален Делон ва Марлон Брандода. Мен узоқ вақт ўз фамилиямни шундай қилишга уриниб кўрдим, лекин бош қотиришдан чарчадим ва ундан менга ортиқча туюлган ҳамма нарсани ўчириб ташладим. Фақат “Хуан” ва “Рено”ни қолдирдим. Кейин “Хуан”ни француз тилига ўгирдим — Жан Рено бўлдим, дейди Жан Рено интервьюларидан бирида.

    JeanReno

    Ҳам қаҳрамон, ҳам ёвуз

    Ўқиш пайтида Жан “Оддий аскар Жо тарихи” фильмидаги актёр Роберт Митчемга ҳавас қиларди. Унинг ёвузларни ҳам, қаҳрамонларни ҳам ўйнай олиши Жанга жуда ёқар ва у ҳам шундай бўлишни хоҳларди.

    У жуда ажойиб, серқирра актёр эди. Мен уни севимли актёрим деб атаган бўлардим. Турли хил ролларни ўйнай оладиган актёрларни қадрлайман. Мен доимо ёвуз одам ролини ёки фақат комедияда рол ўйнашни хоҳламасдим. Жанрларни аралаштиришни яхши кўраман, дейди Рено интервьюсида.

    Шуни таъкидлаш жоизки, нафақат қаттиққўл қаҳрамонларни, балки ажойиб ҳазил туйғусига эга қувноқ персонажларни ҳам ўйнаш орзусини Рено тўлиқ амалга оширди. “Келгиндилар” ҳақидаги фильми актёрнинг комедия истеъдодини тўлақонли намоён этди.

    Кадр из фильма

    Курсни тугатгач, ёш актёр театрга ишга киради. Бу, албатта, даромад келтирмасди, шунинг учун гоҳ божхоначи, гоҳ ҳайдовчи бўлиб ишлашга мажбур бўлади. 1974 йилда эса театрга саҳна ишчиси сифатида ишлай бошлайди. У ерда уни “Кунига бир сир” сериалига таклиф қилишади. Рено хурсандчилик билан рози бўлади, бироқ бу рол унга шуҳрат келтирмайди. Уни шунчаки сезишмайди... Ренонинг кейинги ишлари ҳам худди шундай аҳамиятсиз бўлиб қолади. Кино соҳасида ҳеч омади келмайди.

    Люк Бессон

    Жан ёш режиссёр Люк Бессон билан танишгандан сўнг ҳаммаси ўзгаради. Ғояларга бой йигит ўзининг “Сўнгги жанг” (1983) фильмида дўстига рол таклиф этади. Ҳеч нарсага умид қилмаган Рено рози бўлади ва дарҳақиқат, бу иш ҳам эътиборсиз қолади, бироқ Ренога муҳим танишув имконини беради. Табиий равишда, ижодий ҳамкорлик бир лойиҳа билан чекланиб қолмайди. 1988 йилда Рено “Мовий тубсизлик” фильмидаги асосий роллардан бирини ижро этади ва “Сезар” мукофотига сазовор бўлади. 

    Фильмни суратга олиш пайтида актёр деярли чўкиб кетади. У сувга сакраб, аста-секин чўкши керак эди. Саҳна олдидан ғаввослар билан машғулот бўлади, лекин Жан негадир ваҳимага тушиб, ниқобни ечиб ташлайди. Ўшанда уни фақат хотини ва болалари ҳақидаги ўйлар қутқариб қолганди — у оиласини шундай ташлаб кетолмасди... Актёр бор кучини йиғиб, сузиб чиқади.

    Кадр из фильма

    Кейин “Никита” (1990 йил) фильмида суратга тушади, 1994 йилда Рено машҳур “Леон” фильмида ёлланма қотил ролини ижро этади. Ўша пайтда ҳеч ким фильм шунчалик машҳур бўлишини тасаввур ҳам қилмаганди. Ёлланма қотил ва оиласи ўлдирилгани учун қасос олаётган қиз (Натали Портман) ҳақидаги ҳикоя томошабинларни ларзага солади ва бу асар Жан Ренога мисли кўрилмаган шуҳрат келтиради. Унинг номи бутун дунёга танилади — у ўшанда 46 ёшда эди.

    Фильмнинг муваффақияти актёрнинг Голливуддаги келажагини таъминлайди. У “Уддалаб бўлмас топшириқ”, “Да Винчи сири” каби фильмларда суратга тушади... Кўпчилик билмайди, аммо Рено “Godzilla” учун “Матрица”даги ролни рад этган. Ўша пайтда таниқли бўлмаган ака-ука Вачовскиларнинг лойиҳаси актёр учун унчалик қизиқарли туюлмаган.

    Леон», «Багровые реки» и еще 5 лучших фильмов Жана Рено - Газета.Ru

    Биринчи муҳаббати

    Актёрнинг шахсий ҳаётида ҳам, карьерасида ҳам ҳаммаси бир зумда ўнгланмади. Илк муҳаббат изтироблари, айрилиқ ва кўнгилсизликлар — буларнинг барчасини Рено ҳам бошидан кечиради.

    Актёр 17 ёшида Катрин исмли қизни севиб қолади. Жаннинг назарида, уларнинг ҳис-туйғулари шу қадар кучли эдики, севгилиси уни, албатта, армиядан кутиб оларди. Бироқ айрилиқ пайтида Катрин Ренога бир марта ҳам хат ёзмайди. Йиллар ўтиб, у Катринни хиёбонда кўриб қолиб, гаплашмоқчи бўлади, аммо аёл ўзини танимаганга олиб ёнидан ўтиб кетади.

    Курсдош рафиқаси

    Жан биринчи хотини Женевева билан ҳали машҳур бўлмаган пайтида танишган — қиз унинг курсдоши эди. 1977 йилда қизи Сандра, уч йилдан сўнг эса ўғли Микаэл дунёга келади.

    Trading Spacesъ Star Genevieve Gorder Is Married To Christian Dunbar |  Closer Weekly

    Айнан шу аёл Ренонинг карьераси эндигина бошланаётган пайтда ёнида бўлиб, уни қўллаб-қувватлаган. Улар 15 йилдан сўнг ажрашишади. Ажралиш сабаблари ҳақида турли миш-мишлар тарқалади: пул етишмаслиги, актёрнинг суратга олишларда жуда бандлиги, ҳатто хиёнатлар ҳақида ҳам гапирилади.

    Мен хиёнат қилишни, хотинимга бевафолик қилишни билмайман. Ўзгалар билан муносабат ўрнатмаганман ва ўрнатмайман ҳам. Ахир бу жуда оғир: ёлғон гапириш, алдаш, чап бериш керак... Ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида иккита севгилим бўлмаган, гапимга ишонаверинг, деган эди Жан Рено интервьюларидан бирида.

    Модель турмуш ўртоғи

    Актёр биринчи рафиқаси билан ажрашгандан сўнг полшалик модел Наталя Дишкевич билан севги муносабатларини бошлайди. Қизни кўчада сайр қилиб юрганида кўриб қолиб, учрашувга таклиф қилган. Ўшанда қиз қаршисида машҳур актёр турганини билмасди.

    Первый трудный брак и молоденькие модели: вся правда о личной жизни Жана  Рено

    Муносабатлар тез ривожланиб, Жан севгилисига турмуш қуришни таклиф қилади. Аёл рози бўлади. 1996 йилда уларнинг тўнғич фарзанди Том, 1998 йилда эса Серена туғилади. Аммо 5 йиллик никоҳдан сўнг, 2001 йилда эр-хотин ажрашади.

    Навбатдаги муҳаббат

    Рено беш йил давомида бўйдоқ юради, кейин эса белгиялик модел ва актриса Зофия Борука билан учраша бошлайди. Қиз актёрдан 24 ёш кичик эди.

    Жан Рено с женой. Фото: legion-media.ru

    Улар турмуш қуради ва Нью Йоркда яшай бошлашади. Уларнинг тўйида актёрнинг кўп йиллик дўсти ва қўшниси — сиёсатчи Николя Саркози куёвжўра бўлган. 2009 йилда ўғиллари Сиэло, 2011 йилда эса Дин дунёга келди. Ўшанда актёр 60 ёшдан ошган эди.

    Ҳозирда оила икки мамлакатда — АҚШ ва Францияда ҳаёт кечирмоқда, тез-тез саёҳат қилишади ва фарзандларини бирга тарбиялашади. Эътиборлиси, болалар катта ака-укалари ва опа-сингиллари билан жуда яхши муносабатда.

    С супругой на прогулке. Фото: legion-media.ru

    Ҳозирда актёрнинг севимли рафиқаси, олтита фарзанди, усиз яшай олмайдиган касби ва қизиқарли машғулотлари бор. У пианино чалади, Миланнинг “Интер” жамоасига мухлислик қилади, Элвисга тақлид қилади, оиласи билан зайтун ёғи тайёрлайди ва нафақа ҳақида ҳатто ўйламайди ҳам.

    31 июл, 13:20   Изоҳ (0)   4198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.